JTI: Нақдсиз тўловлар шаффоф бозор ва ҳалол рақобат учун муҳим қадам
Japan Tobacco International (JTI) Ўзбекистонда жорий этилган нақдсиз ҳисоб-китобларга оид янги тартибларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Japan Tobacco International (JTI) директори Дмитрий Апаликовнинг таъкидлашича, янги қоидалар жорий этилганидан сўнг сотувлар барқарор сақланиб қолган, айрим савдо нуқталарида эса ўсиш қайд этилган. Улар бозор шаффофлигини ошириш, «кулранг» иқтисодиёт улушини қисқартириш ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.
JTI фикрича, рақамли тўловлар бизнесни янада барқарор ва прогноз қилинадиган қилади. Шунингдек, давлат томонидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар қонуний бозор ривожи ва инвестициялар учун қулай муҳит яратади.
Компания келгусида ҳам рақамли ечимлар, чакана савдо тармоғи ва ҳамкорлар билан ишлаш йўналишида инвестицияларни давом эттиришини билдирган.