17K9Telegramda ochish
Рақамли тўловлар иқтисодиётнинг муҳим драйверига айланиб боряпти Ўзбекистонда финтеч хизматлари ва рақамли тўловлар бозори жадал ривожланишда давом этмоқда. Хусусан, 2025 йилда Uzum Bank орқали умумий қиймати 3,8 триллион сўм бўлган 47 миллиондан ортиқ нақдсиз тўловлар амалга оширилган. Мижозлар савдо нуқталарида тўловларни Uzum To‘lov QR-коди орқали амалга оширган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра эса Uzum'даги фаол савдогарлар сони 30 фоизга ошган. Бу рақамлар рақамли молиявий хизматларга бўлган талаб ортиб бораётганини, шунингдек, бизнес ва аҳоли рақамли ҳисоб-китобларга тобора кўпроқ ўтаётганини кўрсатади. Айниқса, QR-код орқали тўловлар оммалашиб бораётгани эътиборга молик. Охирги йилларда жаҳондаги каби Ўзбекистонда ҳам жисмоний карта ёки нақд пулсиз тўловлар кенг оммалашиб боряпти. QR-тўловлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китобларни соддалаштириб, харидорлар учун янада тезкор ва қулай тўлов муҳит шакллантиради. Нақд пулсиз тўловлар улушининг ошиши ҳисоб-китоблар шаффофлигини таъминлаш, тадбиркорларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий тўлов инфратузилмасини шакллантириш ва иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини жадаллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin