
Uzum учун 70 миллион долларлик янги имконият
Uzum экотизими Евроосиё тараққиёт банкидан 70 миллион долларлик кредит шартномаси доирасида молиялаштириш жалб қилди. Бу маблағ компаниянинг финтех йўналишини кенгайтириш, рақамли тўловлар, истеъмолчиларни молиялаштириш ҳамда кичик ва ўрта бизнес учун молиявий хизматларни ривожлантиришга йўналтирилади.
ЕОТБнинг Ўзбекистон банкка аъзо бўлганидан кейин мамлакатга киритган биринчи сармоясидир. Бу Uzum экотизимининг нафақат маҳаллий рақамли хизматлар бозорида, балки минтақавий молиявий инфратузилмада ҳам муҳим ўрин эгаллаётганини кўрсатади.
Бугун мамлакатда нақдсиз тўловлар ҳажми ортиб бормоқда, рақамли хизматлар оммалашмоқда, муомаладаги банк карталари сони эса 70 миллиондан ошган. Шу фонда Uzum’га ажратилган 70 миллион доллар нафақат компания учун, балки бутун рақамли молия бозори учун муҳим сигналдир.
Маълумот учун, Uzum бугун финтех, электрон тижорат, рақамли банк хизматлари, BNPL, маркетплейс ва етказиб бериш хизматларини бирлаштирган миллий экотизимдир. Компания хизматларидан ҳар ой 20 миллиондан ортиқ аҳоли фойдаланиши уни мамлакат кундалик иқтисодий ҳаётининг муҳим қисмига айлантирган.