19K27Telegramda ochish
Uzum Tencent ва VR Capital’дан 70 миллион доллар жалб қилди Етакчи рақамли экотизимлардан бўлган Uzum инвестиция раунди доирасида Tencent ва VR Capital’дан 70 миллион доллар жалб қилган. Бу Tencent’нинг Ўзбекистондаги биринчи технологик сармоясидир. Компания хизматларидан ҳар ойда 17 миллионга яқин фойдаланувчи фойдаланади. Компания 12 000 дан ортиқ иш ўрни яратган, 40 000 дан зиёд тадбиркор Uzum билан ҳамкорлик қилади. Жалб қилинган маблағлар финтех инфратузилмани ривожлантириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва бозорда етакчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилади. Инвесторлар Uzum’ни Марказий Осиёдаги энг ёрқин финтех ва e-commerce лойиҳаларидан бири деб баҳоламоқда. Таъкидланишича, Uzum Bank карталари 2 млн аҳолида мавжуд. Тез етказиб бериш хизмати 25 та шаҳарда ишлайди, маркетплейс айланмаси 1,5 баробарга ошган. Uzum — рақамли банк, маркетплейс, BNPL-сервис ва бошқа ечимларни ўз ичига олган экотизим бўлиб, жисмоний шахслар ва бизнес учун мўлжалланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin