20K53Telegramda ochish
Аҳолининг валюта сотиш ва сотиб олиш рекордлари ҳар ойда янгиланмоқда Сўм коридорининг кенгайгани аҳолининг валюта сотиш ва сотиб олиш қарорларига ҳам жиддий таъсир кўрсатган. Аҳолининг банкларга валюта сотиши апрель ойидан буён, валюта сотиб олиши рекорди май ойидан буён ҳар ойда янгиланмоқда. Июнь ойида тарихда биринчи марта ўзбекистонликлар банклардан 1 млрд.доллардан зиёд (1,1 млрд.доллар) хорижий валюта сотиб олишган. Банкларга 1,7 млрд.доллардан кўпроқ валюта сотилган. Ўтган йилнинг июнига нисбатан сотувлар ўсиши мос равишда 55,5% ва 35,0%ни ташкил этган. Яъни худди бонкалар сингари, аҳолининг ҳам курс тушганда валюта сотиб олишга, курс ошганда валюта сотишга мойиллиги ва хулқ-атвори шаклланмоқда. Яна бир муҳим белги шуки, битта операцияда сотиладиган ва сотиб олинадиган ўртача валюта қиймати ҳам ошган. Ўзбекистонликлар июнда банкларга ўртача 163 доллар сотишган (ўтган йили июнда 155 доллар), ўртача 466 доллар сотиб олишган (ўтган йили июнда 417 доллар).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin