Банкларга аҳоли томонидан валюта сотиш кўпайган
2024 йилнинг 9 ойида жисмоний шахслар томонидан банкларга жами 11,8 млрд.доллар эквивалентида валюта сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 млрд.доллар кўп.
Аҳоли томонидан сотиб олинган валюта ҳажми эса деярли ўзгармаган ва 6,9 млрд.долларни ташкил этган.
Аҳолидан валюта сотиб олишнинг ўртача қиймати 167,7 доллар, аҳолига сотишнинг ўртачаси эса 419,4 доллардан иборат бўлган.