43K85Telegramda ochish
Йирик суммада "доллар майдалаш" камайган 2023 йилнинг 11 ойида жисмоний шахслар банкларга валюта сотиш учун жами 62 411 406 марта мурожаат қилишган ва 11 150,5 млн.доллар қийматида валюта сотишган. Бу жисмоний шахслар ҳар гал банкка борганида ёки иловалар орқали онлайн сотганида ўртача 179 доллар валюта сотишган дегани. 2022 йилда жисмоний шахслар валюта сотиш учну банкларга 40 362 991 марта мурожаат қилишган ва 11 887,7 млн.доллар валюта сотишган. Яъни бир марта "доллар майдаланилганида" ўртача 295 доллар сотилган. Янада кенгроқ солиштириш учун, 2021 йилда бир марта "доллар майдалашга" банкка борилганида ўртача 420 доллар алмаштирилган. Яъни ўзбекистонликлар борган сари бир транзакцияда камроқ миқдорда доллар майдалашмоқда. Бундай тенденция жамғармаларни нақд долларда ушлаш ортгани, ҳисоб китобларни тўғридан тўғри долларда амалга ошириш кўпайгани ва энг асосийси доллардаги даромадлар (пул ўтказмалари) камайиб бораётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Arxivda shunga yaqin