Банкларнинг биржада валюта сотиши кўпайган
Тижорат банклари 2024 йилнинг 9 ойида 5,3 млрд.долларлик валюта сотган. Бу ўтган йилни тегишли даврига нисбатан 1 млрд.долларга кўпроқ.
Айни вақтда банкларнинг биржа орқали валюта сотиб олиши 14,0 млрд.доллардан 12,9 млрд.долларгача камайган.
Тижорат банклари томонидан биржада сотилган ва сотиб олинган валюта ҳажми ўртасидаги фарқ 9,7 млрд.доллардан 7,6 млрд.долларгача тушган.
Мазкур тенденция банкларнинг ўзи ва банк мижозлари кўпроқ валюта сотишни бошлагани, импорт учун камроқ валюта сотиб олишни бошлаганига ишора беради.