тутилган. Бунда минтақада автомобиль ёнилғиси нархларининг ошиши асосий савдо ҳамкорларда ғалла ҳосилини йиғиб олиш харажатларини ошириши, шунингдек, Европада ғалла ҳосили камайиши бўйича хавотирларнинг кучайиши ҳисобга олинган. Ушбу сценарий доирасида ёнилғи
Pul-kredit siyosati
MavzularБиринчи муқобил сценарий 2026 йилнинг II чораги бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳида тартибга солинадиган нархларнинг ўзгариш кўлами, минтақадаги ёнилғи таклифи ва буғдой нархлари бўйича ноаниқликларни инобатга олган ҳолда, асосий сценарийга қўшимча равишда 2та муқобил сценарий доирасида инфляция прогнозлари шартли равишда баҳоланган. Биринчи муқобил сценарийга кўра, асосий етказиб берувчи мамлакатл
Ўзбекистонда расмийлар 0,1% дефляция қайд этишган июль ойида сезилган инфляция 10,3%гача (+0,1%) кўтарилган. Давлат раҳбари кўп бора таъкидлаганидек, инфляция — камбағалга солинган солиқ. Афсуски, охирги ойлардаги инфляция зарбасини айнан ижтимоий қатламлар қабул қилмоқда. Июль ойида энг юқори инфляция пенсионерлар томонидан — 11,8% даражасида қабул қилинган. Бу расмий инфляциядан 5,4 фоиз бандга
Федерал захира тизими (ФЗТ) кечаги йиғилишида базавий ставкани 0,25 фоиз бандига 3,75-4,00%гача кўтарган. ФЗТ ўтган йил декабрдан буён ставкани ўзгартирмай келаётганди (охирги марта ставкани кўтариш қадами 2023 йил июлда юз берган). Қарорга сабаб бўлган асосий омил — геосиёсий ноаниқликлар (уруш) ва телба-тескари сиёсий қарорлар яратаётган инфляция. Қайд этилишича, ставкани кўтариш 2%лик мақсадли
иккиламчи инфляцион таъсирларни кучайтириши мумкин" Марказий банк бошқаруви 2026 йил 16 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган. "Нархлари йиллик 5 фоиздан юқори ошаётган товар ва хизматлар улушининг ортиши иқтисодиётда барқарор хусусиятга эга бўлган нарх босимлари ҳали ҳам сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда". "Жаҳон хомашё, озиқ-о
Август ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 3,2 трлн.сўмга, 437,7 трлн.сўмгача ўсган. Миллий валютадаги пул массаси 4,5 трлн.сўмга, 365,7 трлн.сўмгача кенгайган. Йиллик ҳисобда М2нинг ўсиши суръати 34,9%гача, Миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 39,8%гача секинлашган (июлда ўсиш суръати мос равишда 37,6% ва 43,3%ни ташкил этган эди). Муомаладаги нақд пуллар ой давомида атига 263 млрд.сўмга ўс
Регуляторнинг қайд этишича, 2026 йил 15 сентябрдан бошлаб ички валюта бозорида валюта алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари янада такомиллаштирилади. Эндиликда Марказий банкнинг расмий валюта алмашув курслари фақат валюта биржасидаги битимлар асосида эмас, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимларни ҳам инобатга олган ҳолда ҳисобланади. Хусусан, расмий курс бир
Август ойида қимматлашган олтин ҳисобига халқаро захираларимиз 7,8 млрд.долларга ўсиб, 1 сентябрь ҳолатига 72,1 млрд.долларга етган. Ой давомида захираларимизнинг валюта қисми 1,0 млрд.долларга, 6,6 млрд.долларгача камайган бўлса, олтин қисми 8,8 млрд.долларга, 64,9 млрд.долларгача кўпайган. Захиралардаги олтиннинг улуши 90%дан ошган. Августда захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 260 минг унцияга
"Ал-Жабр — қисмларни бирлаштиради" ғояси остида ўтаётган Silk Road Finance & Technology форумининг биринчи кунида чиқиш қилган ўзбек расмийлари эришилган натижалар билан бирга қатор режалар ва мақсадлар билан ҳам бўлишишди. Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров: "Инфляцияни мақсадли даражага тушириш, бюджет интизомини сақлаш, давлат қарзини оқилона ва барқарор даражада
Январь-июль ойларида хорижий валютага талаб 38 218 млн.долларни, таклиф эса 33 020 млн.долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан талаб ҳажми 17,7%га, таклиф ҳажми эса 28,0%га ўсган. 6 ойликка нисбатан талабнинг ҳам, таклифнинг ҳам ўсиши бироз секинлашган, лекин таклиф юқорироқ суръатда ўсишда давом этган. Алоҳида июль ойида хорижий валютага талаб 6 248 млн.долларни (+6,0%), таклиф
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида валюта айирбошлаш шохобчалари орқали айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,3%га ўсган. Гарчи сотишда ҳам, олишда ҳам қулайроқ ва афзалроқ курс бўлишига қарамай, онлайн айирбошлаш ҳажми шу даврда секинроқ, 27,2%га ўсган. Ўз-ўзидан онлайн айирбошлашнинг жами валюта айирбошлаш операцияларидаги улуши 41%дан 39%гача тушган. Дастлабки ярим йилликда
Июль ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 9,4 трлн.сўмга ўсган ва 434,5 трлн.сўмни ташкил этган. Миллий валютадаги пул массаси эса 7,3 трлн.сўмга кенгайган ва 361,2 трлн.сўмдан иборат бўлган. Ойлик ўсиш секинлашган бўлсада, йиллик ўсиш юқоорилигича қолмоқда. Йиллик ҳисобда М2 37,6%га, Миллий валютадаги пул массаси эса 43,3%га ўсган. Ой давомида пул массасининг барча агрегатларининг ўсиши қайд эт
Июль ойи якуни билан халқаро захиралримизнинг қолдиғи 589,8 млн.долларга ошиб, 64,3 млрд.долларни ташкил этган. Бунда захираларнинг валюта қисми 208,8 млн.долларга, олтин қисми 365,3 млн.долларга кўпайган. Захиралар таркибида пайдо бўлганидан бери биринчи марта қимматли қоғозларнинг сотуви қайд этилган. Ўтган ойда портфелда мавжуд қоғозларнинг қарийб 40%и — 1,1 млрд.долларлки қисми сотилган. Шуни
Кечикиб берилган ҳисоботларга кўра, июнь ойи якунлари билан кредитлар бўйича ўртача тортилган ставка 21,6%гача (-0,4%) арзонлаган. Бунда корпоратив кредитлар нарххи 21,8%гача (-0,7%) тушган бўлса, чакана кредитлар нархи 21,4%ни (+0,1%) ташкил этган. Корпоратив кредитларнинг бундан арзонроқ ставкалри қарийб 3 йил аввал 2023 йил октябрда қайд этилган эди. Пастлаётган фоиз ставкалар бозорда шу пайтг
Ички валюта бозорини янада ривожлантириш ва банклар учун валюта операцияларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш доирасида 2026 йил 10 августдан бошлаб валюта биржасидаги савдолар соат 10:00дан 17:00 га қадар давом этади (ҳозирда 15:00гача). Савдо сессиясининг узайтирилиши банкларга кун давомида валюта ликвидлигини янада самарали бошқариш, мижозларнинг тўловларини ўз вақтида амалга ошириш
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Марказий банк бошқаруви 2026 йил 29 июлдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган. Расмий релиздан: Юқори ички талаб, энергия тарифлари ўзгаришининг иккиламчи таъсирлари ҳамда ташқи иқтисодий муҳитдаги ноаниқликлар шароитида инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражасига эришиши учун қатъий пул-кредит шароитларини давом эттиришни зарур деб топилг
Эски кредитлар эса эски шартларда қолмоқда. Сўнгги йилларда ипотека бозорида сезиларли ўзгариш кузатилди. Тижорий ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари босқичма-босқич пасайиб, айрим банкларда аввал таклиф этилган юқори ставкалар эндиликда бозор шароитига мос келмай қолди. Натижада бир вақтлар юқори фоиз ставкаларида расмийлаштирилган ипотека кредитлари бўйича қарз олувчилар ҳануз эски шартла
Июнь ойида жами депозитлар 13,2 трлн.сўмга ўсган ва 473,8 трлн.сўмгача етган. Ой давомида депозитлар портфелини Ўзсаноатқурилишбанк (+2,7 трлн.сўм), Миллий банк (+2,6 трлн.сўм) ва Трастбанк (+1,5 трлн.сўм) энг кўп ўстирган. Икки ойлик юқори даражада ўсишдан кейин аҳоли омонатлари қолдиғи атига 1,3 трлн.сўмга кўпайган ва 179,8 трлн.сўмга етган (қарийб 15 млрд.доллар). Ўсишнинг қарийб ярмини Агроб
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 42 575 фуқарога 13,1 трлн.сўмлик ипотека кредити ажратилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ипотека олган фуқаролар сони 34,8%га (+10 986 нафар), ажратилган ипотека миқдори эса 39,4%га (+3,7 трлн.сўм) ошган. Битта ипотеканинг ўртача миқдори 307,7 млн.сўмгача ошган (ўтган йилнинг шу даврида 298,7 млн.сўм). Қўрқмай, ипотека олаётган аёллар улуши 46%гача етган