17K20Telegramda ochish
Банкомат орқали валюта айирбошлаш янада тезроқ ўсади 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида валюта айирбошлаш шохобчалари орқали айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,3%га ўсган. Гарчи сотишда ҳам, олишда ҳам қулайроқ ва афзалроқ курс бўлишига қарамай, онлайн айирбошлаш ҳажми шу даврда секинроқ, 27,2%га ўсган. Ўз-ўзидан онлайн айирбошлашнинг жами валюта айирбошлаш операцияларидаги улуши 41%дан 39%гача тушган. Дастлабки ярим йилликда банкоматлар орқали валюта айирбошлаш юқори суръатда, 60,3%га кўпайган. 9 августдан бошлаб банклардан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки улар ўрнини босувчи бошқа ҳужжат талаб этилмаслиги қоидалари кучга киргани ҳисобга олинса, бакноматлар орқали валюта сотиш ҳажми янада кенгаяди. Банкомат бизнесида банклар учун 2026 йилдан бошлаб чиқимдан кўра кирим ва валюта айирбошлаш операцияларини кенгайтириш манфаатлироқ бўлиб бормоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin