Сўм коридорининг кенгайгани биржадаги савдолар ҳажмини кескин оширган
Валюта биржасидаги савдолар ҳажми дастлабки 6 ойликда сезиларли ошган. Ўтган йилнинг 6 ойи билан солиштирганда банклар 11,0% кўп валюта сотиб олишган бўлса, банкларнинг биржага валюта чиқариб сотиши 29,3%га кўпайган.
Сўм коридори кенгайгани июндаги савдоларда айниқса яққол кўринган. Ўтган йилнинг июнига нисбатан валюта сотиб олиш 82,1%га, сотиш эса 38,9%га ошган. Яъни бонкалар курс тушганда фаолроқ сотиб оладиган, курс ошганда фаолроқ ва унумлироқ сотадиган режимга ўтишган.
Ярим йилликда сотиш ва сотиб олиш ҳажми ўртасидаги фарқи деярли ўзгармаган (5,5 млрд.доллар). атрофида).