Агар ўқитувчилар билан “ихтиёрий-мажбурий ҳашар” қилмаганида ўша директор барибир ишдан бўшатиларди
Хушнудбек билан қатор масалаларда фарқли фикрлаш, қўшилмаслик мумкин, лекин у номенклатура қандай ишлашини жуда яхши билади. Хушнудбекнинг диагнозидан:
"Охирида битта гап айтайми? Агар ўқитувчилар билан “ихтиёрий-мажбурий ҳашар” қилмаганида ўша директор барибир ишдан бўшатиларди. Нима учун дейсизми? Мактаби янги ўқув йилига тайёрмаслиги, ремонт қилинмагани учун.
Бу йўл фақат ўлим йўли, тирик қолиш омадга боғлиқ холос. Видео тарқалмаганда, тирик қоларди. Чунки видеоси тарқалмаган, лекин ҳоким пул ажратмагани учун ўқитувчиларнинг ўзи ишлаётган мактаблар жуда кўп".
- https://t.me/xushnudbek/29002@xushnudbek