37K86Telegramda ochish
Янги методичка: “Қурбон ўзи айбдор” Ҳурматли ҳоким Турдимов ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга чиқариш ҳақидаги хабарлар овоза бўлишини тақа-тақ тўхтатадиган ғаройиб ечим таклиф этмоқда. (Нимага бу кашшофлик Андижонда бўлмаган?) Турдимовга кўра, бирорта мактабда мажбурий меҳнат бўлса, автоматик тарзда директори ишдан олиниши керак, шунингдек, мажбурий меҳнатга чиққан одамни ҳам ишдан олиш керак. Янги мантиққа кўра, ўқитувчини мажбурлаб ишга чиқарган бўлса, “чиқ” деса, чиқиб кетаверса, у ўқитувчи эмас. Турдимов чиқиши давомида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга ундайдиган бош занжирлар - районо, облоно ва ҳокимликларнинг жавобгарлиги ҳақида лом-лим демаган (лекин районо ва облоноларнинг шишиб, тарвақайлаб кетгани таъкидланган). Ўқитувчиларни бутун ёз мактаб таъмирига мажбурланиши, кузда обунага йиғди-йиғдилар, ташаббусли бюджетга овоз тўплаш, тўхтамайдиган ҳашарлар умумий вазиятга айланиб бўлган. Онда-сонда биронта ўқитувчи бу ҳақда шикоят қилиб қолиши билан ҳеч қурса бир неча кун шовқин бўлади, бир муддат тегишмайди (якунда балогардон мактаб директорини жазолашади). Энди Турдимовча иш тутилса, директорларга қўшиб, “мажбурий меҳнатга/обуна/ҳашар/йиғиндига чиқарилдим” деган ўқитувчи жабрдийданиям жазолашади. “Ўзи айбдор!”. Шу билан ҳалқа ёпилса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin