Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Fikr
Post turiПенсия жамғармаси директори билан Lolazor’даги суҳбатда пенсия ислоҳоти давомида ўқитувчиларнинг 5 йил олдин пенсияга чиқиши имтиёзи ҳақида ҳам сўрагандик. Мазкур имтиёз 1993 йилдан 2011 йилгача амал қилган, кейин тўсатдан, ҳеч бир тушунтириш ва изоҳсиз бекор қилиб юборилган (ўқитувчилар 25 йил стажи бўлган тақдирда — эркаклар 55 ва аёллар 50 ёшда пенсияга чиқиши мумкин бўлган). Ўтган ёмон замон
Бир йил аввал ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун эълон қилинган имтиёзларнинг ҳаммаси ҳам ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўлиқ расмийлаштирилгани йўқ, яъни бу имтиёзларни жорий қилиш топшириғи бўлгани билан, уларнинг айримларидан амалда фойдалана олиш имконсиз. Масалан, педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилиши белгиланган бўлса-да, бу бўйича топшириқ тўлиқ бажарилгани йўқ. Бунда э
Рақобат қўмитаси "Centrum Air" ва бошқа авиакомпаниялар хизматларидан норозилиги бўйича 270 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, амалдаги қоидаларга парвозларни амалга ошираётган авиакомпания айби билан белгиланган жадвалдан кечиктириб учиши ва/ёки белгиланган манзилга кечиктириб элтиб қўйганлиги учун, йўловчига пуллик компенсация миқдорини белгилаш ва тўлаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш
Бу биринчи мартами? Йўқ, ўнлаб, юзлаб марта содир бўлаётган, кузда-ю, ёзда, баҳорда-ю, қишда доимийга айланган нормаку аллақачон. Шунинг учун охиргиси ҳам эмас. Давом этаверади. Буларни оёқ билан, бойкот билан ҳам жазолай олмайсан. Ҳавошкани жазолайман деб, ундан бешбадтар ва расво марказий чўнтакни танлайсанми? Бу ёпиқ осмон остида ҳаммасининг илдизи бирку (автосаноатнинг турли чўнтаклари илдизи
Чирчиқ, белгиларига кўра, Ўзбекистондаги 3- ё 4- қимматроқ шаҳарга айланиши мумкин (сувга яқин, тоққа яқин, пойтахтга яқин, Ҳумо аэропортиям яқин, Янги Тошкент ҳам яқин, жамоат транспорти яхшиланмоқда, университетлар кўчиб кўпаймоқда). Келтирилган 12 агломерация орасида яна Бухоро ҳам етарлича баҳоланмаган шаҳар кўринади. Ўзбекистондаги биринчи рақамли туристик шаҳардаги нархлар янги аэропорт қур
Бош вазир ўринбосари ҳар куни парламентга ҳисоб ва ҳисобот бергани келавермайди. Шундай экан, ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДПниям, Адолатниям вазифаси ҳисоботни қўшқўллаб қувватлашдан ташқари, фурсатдан фойдаланиб, муҳим ижтимоий муаммоларни ва оғриқларни кўндаланг қўйиши ҳам бўлиши керак эди. Бутун Ўзбекистон шу кунларда "пенсия ислоҳоти" кутилмалари билан яшаяпти, газлашмаган ярим Ўз
Афсуски, Ochiq Palament'даги жонли эфир қанақадир сабаб билан узилиб қолди ёки уздирилди. Парламентнинг тўртта ва яна яримта адашган фойдаланувчи кириб қолсагина кўрадиган сайтига киришга тўғри келади.
Тошкент вилояти аҳолисига хизмат кўрсатадиган Сергели Хонободида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ҳам сотувга чиқарилган активлар қаторига қўшиб юборилган. Бу ёқда жонсарак ватандошларимиз қизамиқ асоратидан азият чекаётган болалар учун алоҳида клиника сўраяпти. Бу тарафда эса 3 гектарлик бутун бошли тиббиёт марказлари сотилаяпти. Барака топгурлар, давлат тиббиёт марказларин
Хусусийлаштириш дастурига манфаатдорлар хоҳлаган ва ўзлари эгалламоқчи бўлган активларини қўшиб олишга ҳамиша турли йўллар билан ҳаракат қилиб келишади. Лекин хусусийлаштириш рўйхатини шакллантиришда Давактив таклифларни амалдаги қонунчилик руҳи ва мундарижаси чиғириғидан ўтказиши керак. Масалан, Нурота тумани Чуя ва Янги турмуш МФЙларидаги футбол майдонлари 1 млн.сўм бошланғич қийматда аукционга
Давлат боғчаларининг у ёни, бу ёни сотилиб, эгалланиб кетмасин, деб турган вақтимизда бутун бошли ишлаб турган давлат боғчалари кўтарасига сотувга қўйиб юборилган. Масалан, Яккасаройдаги ишлаб турган 58- боғча 56 сотих ери ва қарийб 1 200 квадрат бинолари билан сотувга чиқарилган. Қизиқ, бу тилла нархидаги жойдаги боғчага қайси инсофсиз қўл солмоқчи бўлган? Вазирлик қаерга қараб турган? Тили, ов
2026 йил учун мўлжалланган хусусийлаштириш дастурида оммавий савдоларга чиқарилган кўчмас мулк объектлари қаторига яна давлат мактаблари, боғчалари, Саховат уйлари ва тиббиёт муассасаларининг юзлаб бинолари ва иншоотлари ҳам киритилган. Афсуски, 2025 йилда бошланган хато яна такрорланган ва ҳатто кенгайтирилган. Ҳужжатнинг изоҳ қисмида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига тегишли кўчма
Статқўм ва Марказий банкнинг энг яхши нарх мониторинги бўлиб қолаётган narxtahlil.uz ҳозирча энг муҳим озиқ-овқатлар нархларини ҳудудлар бўйлаб ҳафталик қирқимда кузатиш имкони беради. Масалан, сентябрнинг илк кунларида помидор (+4,5%) ва бодринг (+5,9%) сезиларли қимматлашишда давом этган. Муҳим озиқлардан сабзи (+2.4%), картошка (+0,7%), тухум (+0,3%), гўшт (+0,2%гача) нархлари ҳам қувонтираётг
Ойига 15%, йилига 55% қимматлаган дизель (худди бошқа бирқўлли хизматлар қўшилмагани сингари) ўзбекча инфляция ҳисобига қўшилмаган. Мабодо қўшилган бўлганида, ойига 0,2%лик, йилига 6,2%лик расмий рақам чиройи бузилиб қолган бўлармиди? Қирғизистон, Қозоғистондан тортиб, босқинчи шимол-у, Европа иттифоқи, Британия ва АҚШгача бўлган деярли барча давлатларда инфляция ҳисобига дизель ёқилғиси инфляция
Биржа савдоларида охирги бир ойда (7 августдан 7 сентябргача) дизель ёқилғиси ўртача нархи 16 335,7 минг сўмдан 18 730,9 мингсўмгача, 14,7%гача кўтарилган. Ўтган 1 йилда эса дизель ўртача нархи оз эмас, кўп эмас, нақ 55%га қимматлаган. Тасаввур қилишингиз учун, роса 1 йил аввал дизель ёқилғиси тоннаси ўртача 12 065,2 минг сўмдан сотилган. Қип-қизил спекуляциялар марказига айланган биржа ўртача на
Юқоридаги таксистлар сонига оид боғланган постда фақат ва фақат Солиқ қўмитаси маълумотларидан фойдаланилган. Агар ҳурматли Қўмита келтирилган саналардаги рақамларда рўйхатдан ўтгани фалонча, фаолият юритаётгани фустонча дейилганида, худди шу йўсиндаги маълумотлар берилган бўларди. Буям майли, таксичилар сони барибир, ишлаётганлар сони бўйича ҳам камайган бўлиб чиқипти-ку. Нони туя бўлаётган такс
Пропан спекуляцияси давом этади Агар аҳолига пропан етказилиши янги монополист LPG-Trade қўлига ўтказилса-ю, LPG-Trade аҳолига пропан сотиб олиш учун биржага чиқишни бошласа, шу кунларда бўлаётган спекуляциялар давом этаверса, бозорга ўтиш эмас, навбатдаги "бўтқа ислоҳот" бўлади. Ўтган жума, 4 сентябрдаги савдоларда биржада пропан таклифи 336 тоннадан бирданига 1 786 тоннагача ошган. Натижада нар
Ҳокимларнинг штабларда телба-тескари топшириқлари-ю, ижод намуналарини эшитаётганлар фақат 9та давлат банкларининг эмас, хусусий банкларнинг ихтиёрий-мажбурий қўштирилган маҳалла банкирлари ҳам. Лекин бу хусусий банклар қайси мезонларга кўра, рўйхатга қўшилиб қолганини ҳеч ким билмайди? Рўйхатдан чиқиш мезониниям ҳеч ким билмайди. Қайси асосларга кўра жимитдек фалончи банк маҳалла банкирлигига ме
Тепада — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, Меҳнат вазирлигида ё Марказий банкда бу ҳақда хабардорлар борми ёки йўқ, лекин кимўзарга мусобақалашишаётган ҳокимлар назоратидаги штабларда камбағалликдан чиқаришнинг кунлик (!) режалари тузилган ва тун ё дам олиш куни демай, тўхтамай давом этаётган мажлисларда ижро ҳам кунлик (!) талаб қилинмоқда. Ўзбек ҳокимларига қолган камбағалчиликни қисқартириш маъ
Жойларда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ҳокимларнинг мажлислари сони кескин кўпайган ва еттиликларга оилаларни камбағалликдан чиқариш режа-топшириқлари берила бошланган. Ўтган ҳафтадаги катта йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар йил давомида ва йил охиригача қўйилган бўлса-да, маҳаллий даражада ижро учун берилаётган муддатлар ва мажбурлаш чоралари абсурд даражага