16K31Telegramda ochish
Солиқчиларимиз қанча кўпроқ ва тўлиқроқ маълумотларни очишса, ҳаммага шунча яхши бўлади Юқоридаги таксистлар сонига оид боғланган постда фақат ва фақат Солиқ қўмитаси маълумотларидан фойдаланилган. Агар ҳурматли Қўмита келтирилган саналардаги рақамларда рўйхатдан ўтгани фалонча, фаолият юритаётгани фустонча дейилганида, худди шу йўсиндаги маълумотлар берилган бўларди. Буям майли, таксичилар сони барибир, ишлаётганлар сони бўйича ҳам камайган бўлиб чиқипти-ку. Нони туя бўлаётган таксичиларга оид постнинг моҳияти ҳам ўзи шу ҳақда, сабаблар ҳақида эди. Бир тарафдан очофат ёқилғи монополистлари, иккинчи томондан аждарҳо агрегаторлар томонидан таланаётган таксистларнинг оғирлашаётган ҳолатига эътибор қаратиш эди. Масалан, Солиқ қўмитамиз 5 йил солиқ тўламай, шитир тушумларни четга ҳайдаган агрегатор комиссия улушини 10-14%дан 20-24%гача кўтарганини, тиғиз ва нарх ошаётган пайтларда, мижозларга қўшиб таксистларниям талаётганини жуда яхши билади. Бу масалага афсуски, антимонополиянинг маъмурий кучи етмаяпти, бошқа кўз юмаётган идораларнинг ҳам. Балки аждарҳо агрегатор ўзи инсоф қилмаса, чўнтакларимиздан суғуриб олаётган супердаромадларни суперсолиқлар билан тартибга солиб қўйиш керак бўлар? Дарвоқе, ўзбандлар сонига қайтсак. 15 ойдирки, сизлар юритиб келган ўзбандлар сони статистикаси эълон қилинмайди. Учинчи ойдирки, ўзбандлар сони бўйича нақ тўртта катта идора — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Статқўм бир тўхтамга кела олишмайди. Ўзи қанча бўлди ўзбандлар? 2,8 млн? 5,5 млн? Балки 20 млн? Уларнинг қанчаси солиқ тўлаяпти? Қанчаси ижтимоий солиқ тўлаяпти? Қанчаси шунчаки рўйхатдан ўтган ва сохта бандлик статистикасининг маҳсули?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin