Футбол майдонлари сотувда — Давактив қаерга қараган?
Хусусийлаштириш дастурига манфаатдорлар хоҳлаган ва ўзлари эгалламоқчи бўлган активларини қўшиб олишга ҳамиша турли йўллар билан ҳаракат қилиб келишади. Лекин хусусийлаштириш рўйхатини шакллантиришда Давактив таклифларни амалдаги қонунчилик руҳи ва мундарижаси чиғириғидан ўтказиши керак.
Масалан, Нурота тумани Чуя ва Янги турмуш МФЙларидаги футбол майдонлари 1 млн.сўм бошланғич қийматда аукционга чиқариладиган давлат активлари рўйхатига қўшиб юборилган.
Президент қарори билан футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланган.
- https://t.me/the_bakiroo/13159@the_bakiroo