Меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорларга битта яхши, битта ундан ҳам яхши хабар
2026 йилнинг дастлабки олти ойида меҳмонхона бизнеси учун 50,7 млрд сўм субсидия берилган. 2025 йилда эса бу кўрсаткич 101,8 млрд сўм бўлган.
Президентнинг 175-сонли фармони билан, 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қуришга субсидия бериш муддати 2029 йил 1 январгача узайтирилмоқда.
Энг муҳим ўзгариш эса бошқа жойда. Амалдаги тартиб бўйича меҳмонхона тоифасини тасдиқлаш учун “Big Four” (Deloitte, PwC, EY ва KPMG) аудиторлик ташкилотларидан бирининг ижобий хулосаси талаб қилинарди. Энди эса тадбиркор бунинг учун хорижий компания излаб, яна қўшимча харажат қилишига тўғри келмайди.
- https://t.me/uzchamber/23946@uzchamber
- https://t.me/uzchamber/24079@uzchamber