12K54Telegramda ochish
Бунақа субсидиялаш керакми бизга ўзи? Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳридан Бухоро, Нукус, Термиз ва Урганч шаҳарлари ҳамда Фарғона водийсига қатнов йўналишлари бўйича авиарейсларни, шунингдек Фарғона-Урганч-Фарғона, Термиз-Урганч-Термиз ҳамда Қарши-Урганч-Қарши авиарейсларини ва Андижон-Хива-Андижон темир йўл қатновини субсидиялаш назарда тутилган эди. Маълум бўлишича, Махсус комиссия (!) кўрсатилган авиа ва темир йўл қатновлари бўйича субсидиялар миқдорларини тасдиқлапти. Унга кўра, субсидия миқдори махсус тарифнинг 25%ини ташкил этади. Масалан, Тошкент-Наманган авиарейси бўйича чиптанинг махсус тариф нархи 518 608 сўмни ташкил этади. Шундан, 25%и, яъни 129 652 сўми субсидияланиб, авиаташувчига қоплаб берилади ва чипта йўловчига 388 956 сўмга тушади. Айни дамда, масалан, 6 май кунги Тошкент-Наманган йўналиши бўйича "Экономический" тарифи бўйича авиачипта 190 210 сўм туради. Субсидияланадиган тариф бўйича эса субсидияни чиқариб юборгандан кейин 388 956 сўм. Яъни 2 баробар қиммат. Фарқини тушунаяпсизми? Керакми бизга шунда субсидиялаш? Энг аввало, бундай субсидиялаш авиа ва темир йўл ташувчи компаниялар. яъни монополистларнинг субсидиялаш тизими орқали давлат бюджетидан пул эмиш воситасига айланиб қоладику! Қолаверса, Махсус комиссия қайдан пайдо бўлди? Ким унга махсус тарифларни ўрнатишга ваколат тақдим этди? Махсус тарифлар қайси осмондан олинди? Махсус тарифлар калькуляцияси борми ўзи? Агар субсидиялаш дегани шу бўлса, йўловчи ташувчи монополистларнинг манфаати нархларни туширишда эмас, кўпроқ субсидия олиш учун оширишда бўладику. Субсидиялашдан мақсад авиа ва темир йўл чипталарини кенг аҳоли қатламларига имконли қилишмиди ёки субсидия маблағларини ўзлаштириш? Қарор билан яна меҳмонхоналар бўйича субсидиялашнинг 25 минг сўмгача бўлган максимал миқдорлари ҳам белгиланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin