Авиаёқилғи таъминотини эгаллаб олган севимли олигархияни субсидиялаш кенгайтирилади
Ҳукумат монополист ҳавошка учун маҳаллий йўналишларда амал қилиб келган субсидиялаш тизимини резидент авиакомпанияларга ҳам тадбиқ этиш ҳақида қарор қабул қилган.
Демак, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хусусий компаниялар (Air Samarkand, Centrum air, Fly Khiva, Qanot Sharq) ҳам 2026 йил 1 январга қадар маҳаллий йўналишларда авиачипта нархининг 25%и миқдоридаги субсидия олишлари мумкин бўлади.
Субсидиялаш миқдорини Транспорт вазири Маҳкамов бошчилигидаги Махсус комиссия белгилайди. Қарорда субсидиялаш кенгайтирилиши муносабати билан бюджетдан яна қанча қўшимча маблағ ажратилиши кўрсатилмаган.
Моҳиятига кўра, бу худди газни субсидиялаш орқали импорт каналлари ва ўзбек халқига тегишли газ конларини эгаллаб олган олигархия чўнтагига бюджет пулларини тушириб бериш каби бўлади. Яъни маҳаллий қатновлар учун авичипталарни субсидиялаш орқали авиаёқилғи таъминотини ҳеч бир конкурс ва тендерсиз ёпиқ қарор асосида эгаллаб олган олигархия чўнтагига миллиардлаб қўшимча пул оқишни бошлайди.
Қарорда маҳаллий қатновларда қиммат чипталар муаммосининг бош сабаби бўлган қимматлаштирилган авиаёқилғи таъминоти бўйича бузуқ ва қимматлаштирилган келишувларни бекор қилиш, Ўзбекистон аэропортларида авиаёқилғи таъминоти бўйича янги, очиқ ва шаффоф тендерлар ўтказиш ҳақида бирон ишора йўқ.
Демак, ўзбекистонликлар қиммат авиачипталар учун ҳам чўнтагидан, ҳам солиқлар орқали (субсидиялаш) олигархияга товон тўлашда давом этаверади.
- https://lex.uz/ru/pdfs/7516034lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10027@the_bakiroo