19K103Telegramda ochish
"Уларга мумкин" «Air Marakanda» МЧЖ ХКга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига боғланишига рухсат берилади. Шунингдек, «Air Marakanda» МЧЖ ХК: кредит олиш ва ундан фойдаланиш учун хорижий кредитор банкларида банк ҳисобварақлари очишга; кредит хорижий банк томонидан ажратилган тақдирда, хорижий пудратчилар ва етказиб берувчиларга ушбу кредит маблағлари ҳисобидан тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириши мумкин. Ҳа, эсласангиз, бизга «Air Marakanda» МЧЖ ХКга инъом этилган Самарқанд аэропорти очилса, билетлар арзон бўлади деб ваъда беришган эди. Бу ваъдалар камида ишонишга арзимаслигини ўшандаёқ айтган эдик. Арзон билет ҳам, лоукостер йўналишлар ҳам йўқ. Имтиёзлар ва яна чеки тугамайдиган имтиёзлар бор лекин. Дарвоқе, 2022 йил бюджетида аэропортларнинг аэродром комплексларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини компенсация қилиш бўйича харажатларни қоплашга — 530 млрд сўм субсидия бериш мулжалланган. Уч уринишда топинг-чи, бу пуллар кимга насиб қилади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin