Ўзбекистонликлар эса Ўш ва Чимкентдан учишни давом эттиришаверади
Давлат раҳбари "Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди" демоқда ва Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказишни талаб қилмоқда.
Де-юре нафақат Самарқандда, 10та аэропортда барча чекловлар олиб ташланганига 2 йилдан ошди. Лекин бозоримизга янги рақобат қила оладиган ўйинчиларни кириб келганини, маҳаллий қатновларга кимдир киритилгани кўрдикми? Йўқ.
Қандай қилиб ҳам Транспорт вазири, ҳам монополист Ўзбекистон ҳаво йўлларига раҳбарлик қиладиган шахс рақобатни қўллаши, тенг шароитларни яратиши мумкин? Дунёнинг қайсидир мамлакатида ўйин қоидалари ва регламентларни белгиловчи айни вақтда монополист ўйинчи эканини кўрганмисиз?
Тарифлар бўйича Ўзбекистон ҳаво йўллари билан паритетни сақлаш, каррасига қимматлаштирилган ёқилғи ва бошқа ёпиқ қоидаларга амал қилишни келишмагунча биронта авиакомпания Ўзбекистонга қадам боса олмайди.
Шундай экан, биз ўзбекистонликлар икки баробар арзонроқ тушадиган Ўш ва Чимкентдан учишни давом эттираверамиз.
P.S. Жонажон монопол компаниямизнинг халқимизга ғамхўрлиги ҳақида тармоқ вакиллари