18K85Telegramda ochish
Раҳбари транспорт вазири бўлган Ўзбекистон ҳаво йўллари ўзига ўзи рақобатчи яратадими? Ўзбекистон транспорт вазири, айни вақтда монополист Ўзбекистон ҳаво йўллари компанияси раҳбари Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаев билан учрашув ўтказипти. Учрашувда қирғиз элчиси хусусан, Ўш-Тошкент-Ўш йўналиши бўйича авиалоқани йўлга қўйишни таклиф этипти. Элчига нима жавоб берилганини билмайман-куя, лекин ЎҲЙ монопол имкониятлари ва айниқса кимсан транспорт вазири раҳбарлигида қолар экан, бу рўй беришига ишониш қийин. Ахир Фарғона водийсининг ярим аҳолиси Ўш орқали учмоқда, қолган ярим аҳолисига қўшилиб, тошкентликлар ва қолган ўзбекистонликлар ҳам Ўш орқали учиши бошланишини монополист истамайди-ку. Ўшдан Россияга, Туркияга авиабилетлар монополист ЎҲЙ билетларидан каррасига, энг қимматлари ҳам бир неча ўн фоизга арзонлигини ҳамма билади, балки шунинг учундир ўтган олти ойда қўшни мамлакатга 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик борган, уларнинг қанчаси Ўш аэропорти хизматидан фойдаланган. Дарвоқе, Ўш-Тошкент-Ўша авиақатновини яратиш "қўшиғи" биринчи марта куйланаётгани йўқ. Бу "қўшиқ" 2018 йилда илк марта "саҳнага олиб чиқилган" ва ҳали кўп бора янги аранжировкаларда такрорланади. Айтгандай, Андижон, Фарғона ва Намангандаги аэропортларни ёпиб, ўрнига бир неча юз миллион долларга янги аэропорт қуриб пул ўзлаштирмоқчи бўлаётган шоввозлар Андижон аэропортидан катта бўлмаган Ўш аэропорти орқали кунига ўнлаб рейслар амалга оширилаётгани бир бориб кўриб келишса бўларди. Масалан, бугун Ўш аэропортидан 16 та рейс учиб кетади. Фарғона, Наманган ва Андижон аэропортларидан эса ҳаммаси бўлиб 7 та рейс учиши кўзда тутилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin