Энди транспорт вазири транспорт муаммолари билан росмана шуғулланишни бошлайди деб умид қиламиз
Транспорт вазирининг бир вақтнинг ўзида монополист Ўзбекистон ҳаво йўлларига ҳам раҳбарлик қилишига ниҳоят чек қўйиладиган кўринади. Ҳавошка учун бугундан янги раҳбар тайинланган.
Демак транспорт вазири Маҳкамов икки йил деганда ўзининг бевосита функционалига қайтади. Ҳукумат аъзосининг монополист компанияни бошқаришидек зарарли ва мантиқсиз амалиётга чек қўйилади.
Умид шуки, энди Маҳкамов фақат ҳавошка манфаатлари учун эмас, Ўш ва Чимкентдан учишга мажбур бўлаётган миллионлаб ўзбекистонликлар, Афросиебга билет йўқлиги, Нукус ва Урганчга авиақатновлар етишмаслиги, эълон қилинган очиқ осмон қоидалари ишламаётганлиги, аэропортлардаги каррасига қимматлаштирилган авиаеқилги, бозорга турли воситалар билан киритилмаётган рақобатчилар, темир йўлда юк ташиш тарифларининг ўртамчилар воситасида қимматлаштирилгани каби муаммолар билан шуғулланишни бошлайди.
- https://t.me/uzbekistanairways/3218@uzbekistanairways