Давлат бюджети даромадлари февралда 16 трлн.сўмдан ошган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бюджети даромадлари бўйича бирмунча кенгайтирилган маълумотларни тақдим этмоқда.
Вазирликка кўра, 2023 йил февралда давлат бюджети жами даромадлари 16,1 трлн.сўмни ташкил этган ва бу ўтган йилнинг февралига нисбатан 2,4 трлн.сўм ёки 17,6%га кўпроқдир.
Даромадларнинг 13,4 трлн.сўмини солиқчилар, 3,8 трлн.сўмини божхоначилар маъмурчилигида йиғилгани қайд этилган (негадир маъмурчилик қирқимида жами даромадлар 17,2 трлн.сўм чиқмоқда).
Бошқа эътиборли жиҳатлар:
Февралда ҚҚС тушумлари 5,8 трлн.сўмни, ҚҚС манфий қолдиғини қайтариш эса 1,6 трлн.сўмни ташкил этган. Январга нисбатан ҚҚС тушумининг камайиши ва ҚҚС қайтарилишининг ортиши ҚҚС нинг ҳисобга олиниши
15 фоиз ставкада, ҳисобланиши эса
12 фоиз ставкада амалга оширилганлиги билан изоҳланган.
Бюджет даромадларида энг катта улуш берган Фойда солиғи бўйича тушумларнинг асосий қисми Навоий ҳамда Олмалиқ КМКга тўғри келган
(2023 йил февралда – 47,3%).
Февралда бюджет дефицити ҳажми қанча бўлгани номаълумлигича қолмоқда. Чунки бюджетнинг харажатлар қисми таркиби ва мундарижаси очиқланмаган