Очиқланган маълумотлардан бу саволга жавоб топиб бўлмайди. Лекин ишоралар яққол кўринади. Беармон харажат қилишга имкон берган даромадларнинг ўсгани учун олтин ва мисга раҳмат айтиш керак. 2025 йилда Фойда солиғидан тушумлар 37,4%га, ҚҚСдан тушумлар, 28,3%га, Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлардан тушумлар эса 28,0%га ўсган. Олтин ва мис ишлаб чиқарувчи гигантлар саналган солиқларнинг асосий
QQS tushumlari
Иқтисодий кўрсаткичлар2025 йил 1-чоракда Давлат бюджети даромадлари 63,9 трлн.сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 21,5%га кўп. 2024 йилнинг биринчи чорагида даромадлар ўсиши суръати атига 11,6%дан иборат бўлганди. Манбалар бўйича бюджет даромадларнинг юқори ўсиши ҚҚС (+33,3%), акциз (+29,7%), фойда солиғи (+21,6%) ва даромад солиғи (+20,8%) тушумлари ҳисобига кузатилган. Бошқача айтганда, ўз
Ишлаб чиқариш корхоналари рўйхатида ёқилғи-энергетикадаги давлат компанияларида солиқ тушумлари пасайиши тўхтамаган. Ўзбекнефтегаз, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Uz-Kor Gas Chemical МЧЖ, Issiqlik elektr stanstansiyalari АЖда солиқ тушумларининг қисқариши давом этаётган бўлса, 4 млрд.долларга тушган ва йилига 2,0 трлн.сўм солиқ тўлайди дейилган Uzbekistan GTL рўйхатдан қайтмас бўлиб чиқиб кетг
Солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев келтирган рақамлар ёқилғи энергетикадаги вазият катастрофик даражага етганини кўрсатади. Мирзаевга кўра, газ қазиб олиш ҳажми ўтган 6 ойда 13,7 млрд.кубгача пасайган. Бу рақам шуниси билан даҳшатлики, расмий статистикага кўра 22,4 млрд.куб газ қазиб олинган. Яъни, расмий статистика ва солиқчилар келтирган рақамлар ўртасидаги фарқ 8,7 млрд.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил якунлари бўйича даромадлар ижроси дастлабки маълумотларини эълон қилди. 2023 йилда давлат бюджети даромадлари 231,7 трлн.сўмни ташкил этган. Бу 2022 йил кўрсаткичларидан 14,8%га кўп холос. Яъни, бюджет даромадлариниинг ўсиши ЯИМ номинал ўсишидан анча ортда қолган. Солиштириш учун 2022 йилда бюджет даромадлари 22,5%га ўсган эди. Даромадлар таркибида айланмад
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги июль-август ойлари якуни бўйича давлат бюджети маълумотларини очиқлади. Ўтган икки ойда давлат бюджети даромадлари 38,1 трлн.сўмни, харажатлари эса 50,3 трлн.сўмни ташкил этган. Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича давлат бюджети даромадлари 102,3 трлн.сўм, харажатлари эса 129,7 трлн.сўмдан иборат бўлгани маълум қилинганди. Демак, ўтган 8 ойда давлат бюджетининг умуми
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бюджети даромадлари бўйича бирмунча кенгайтирилган маълумотларни тақдим этмоқда. Вазирликка кўра, 2023 йил февралда давлат бюджети жами даромадлари 16,1 трлн.сўмни ташкил этган ва бу ўтган йилнинг февралига нисбатан 2,4 трлн.сўм ёки 17,6%га кўпроқдир. Даромадларнинг 13,4 трлн.сўмини солиқчилар, 3,8 трлн.сўмини божхоначилар маъмурчилигида йиғилгани қайд этилган
Февраль ойида жами 13,4 трлн.сўмлик солиқ тушумлари йиғилган. Солиштирилса, бу кризисли январдаги солиқ тушумларидан кўра 1,5 трлн.сўм кўп дегани. Февраль ойидаги солиқ тушумларининг ўсиши фақат фойда солиғи ҳисобига рўй берган. Январда 2,4 трлн.сўм миқдорида фойда солиғи жамланган бўлса, февралда бу кўрсаткич 3,9 трлн.сўмга етган. Эслатиш жоизки, Ўзбекистонда фойда солиғининг асосий тўловчилари
2022 йил биринчи ярим йиллик якунларига кўра давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбати 24,5%га етган. Бу 2021 йилнинг тегишли даври кўрсаткичидан 1,0 фоиз бандига, 2020 йил даврига нисбатан эса 2,7 фоиз бандига юқори. Расмий рақамларнинг ўзи ўнгга сўлга солиқ имтиёзларини ҳадя қилиш кўпайган сари нафақат имтиёзлардан ташқарида қолган солиқ тўловчилар қирқимида, балки бутун иқтисодиётга ҳам сол
Сиртдан қараганда ҳаммаси рисоладагидек, лекин қатор деталлар мундарижаси очиқланса реал картина янаям яққолроқ намоён кўринарди. Демак, жуда оғир ўтган ярим йилни 6,7 триллион сўмлик дефицит билан якунлабмиз. Тўғриси, бундан кўпроқ дефицит кутгандим. Дефицит қайси манбалар ҳисобидан қоплангани очиқланса, кенг жамоатчиликка қолган ярим йил учун тегишли хулосалар қилишга ҳам асослар яраларди. Став