Август ойида ёқилғи импорти қийматда июлга нисбатан ўсгандек кўрингани билан, унинг таркибида жуда жиддий ўзгаришлар юз берган. Хусусусан, бензин импорти янги минимумларгача қулаган. Ой давомида 11,4 млн.долларлик 11,4 млн.литр бензин импорт бўлган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 карра, апрелдаги максимумларга нисбатан эса 12,3 карра кам. Бензиннинг ҳар литри янада қимматлаб, деярли 1 д
Energetika sohasidagi islohotlar
Ислоҳот йўналишлариЭнергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминов кичик ва микро ГЭСлар қуриш учун каналларда сув оқимини, хусусан, уларга гидротехник ўзгартиришлар киритиб, босим ҳосил қилишга рухсат берилиши ҳақида маълум қилмоқда. Албатта, бу борада асосий қарор тадбиркорлар ва пудратчилар ташаббуси билан эмас, лойиҳа институтлари ва буюртмачилар томонидан қабул қилиниши керак. Хатарлар ва оқибатлар ҳ
2 йил олдин ҳукумат қарори билан юридик шахсларга табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтадан жорий қилинганди. Ваҳоланки юридик шахслар учун 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида асосида иш юритиш тартибини белгилаган Президент фармони ўшандаям кучда эди, ҳалиям кучда. Бу орада тадбиркорлар билан учрашувда Давлат раҳбари тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” то
Шаҳар ҳокимининг қарори билан бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида таом тайёрлаш мақсадида маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаси қўйилмоқда. Чиновниклар тилидан халқ тилига кўчирсак, ошхона ва ресторанларда пропан (суюлтирилган газ) ишлатиш тақиқланмоқда. Бизнесга нисбатан бундай репрессив қарор фақат ёнғин
Газли ва унинг атрофида охирги кунларда давом этаётган зилзилалар фонида Ўзбекнефтегаз ҳудуддаги авариявий тўхташларни муҳокама қилган. Ёзилишича, 2026 йилда 9 та янги қудуқ қазилиб, 27таси таъмирланади ва кунлик дебет 1,4 млн.кубга ошириш режа қилинган. Ўтган даврда 5 янги қудуқ ишга туширилиб, 15 қудуқда таъмирлаш бажарилгани ҳисобидан кунига қўшимча 908 минг куб газ қазиб олинаётган экан. Қол
ўтказмаларини текширяпти, энергетика тарифлари яна ошяпти. Ҳамма тарафдан.
2025 йил 4- чоракда бизнес кайфият бироз тундлашган, бизнес субъектларнинг 60%и бизнес муҳит яхшилангани қайд этишган (3- чоракда 62% эди). Барча ҳудудларда респондентлар фаолият юритмасликнинг асосий сабаби ўлароқ газ ва электрдаги узилишларни санаган. Ўтган қишда Фарғона водийси ва Тошкент жуда оғир синовларга дуч келишганини сўровлар натижаларидан кўрса бўлади. Хусусан, саноат маркази бўлган п
Зарядлаш Станцияси тармоқдан узилмаслиги керак! Ўтган ҳафта Бош вазир ўринбосари Жамшмд Ходжаев билан учрашувда зарядлаш станциялари тармоғи вакили айни шу масалада чиқиш қилган экан. Таъкидланишича, станцияларнинг кўп қисми жой эгалари билан ижара шартномаси асосида ўрнатилган ва маҳаллий трансформаторлар орқали электр тармоғига уланган. Бироқ соҳада аниқ тартиб-қоидалар ҳали тўлиқ ишлаб чиқилма
Пойтахт Тошкентда 100 дан ортиқ зарядлаш станциялари тармоқдан узилган. Зарядлаш станцияларига қарши рейдлар биринчи марта эмас, 2024 йил декабрда ҳам, айни энергокризис пайти шундай кампания ўтказилганди. Зарядлаш станцияларига қарши янги кампания яна свет ўчишлар кўпайган ва метан газ таъминотидаги узилишлар авжига чиққан кунларга тўғри келаётганига эътибор қаратмаслик мумкин эмас. Макаренко ҳа
Халқ кулиб туради Халқ билиб туради, халқ кулиб туради, шу билан ҳеч аримаётган мушкулини салгина бўлсаям узоқлаштиради, ўзини ўзи овунтиради. Ўзбекистонда, айниқса водийда метанзаправкаларда қиш бўйи тўхтамаган ва баҳор келсаям давом этаётган узилишлар пайти Мирзамаҳмудов бош энергетиклар Дамасга ўтириб, километрлаб чўзилган навбатга турганида газга етгунича шонли энергетиклар тўғрисида бундан ҳ
Ўтган 2025 йилда биринчи ўн кунлиги совуқ келган март ойида газ учун базавий меъёр 500 куб миқдорида қолдирилган эди. Бу йил қандай бўлади? Айни кунларда ва март ойи бошида ҳам мамлакат шимоли ва ғарбида минус ҳарорат сақланиб қолади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда аллақачон метан заправкалар учун чекловлар қайта киритилган. Одатда март ҳавоси турли кутилмаган ҳароратларни тақдим этади. Болали ва қа
Бугун эълон қилинган 2025 йил якуни бўйича саноат статистикасига кўра, 2024 йилда 41,3 млн.куб газ қазиб олинган. 2024 йил якуни билан эълон қилинган саноат стастикасига кўра, 2024 йилда 44,6 млрд.куб газ қазиб олингани кўрсатилганди. Агар бугун эълон қилинган маълумотлар тўғри бўлса, 2024 йил кўрсаткичларига камида 3,3 млрд.куб газ қўшиб ёзилган ёки хатолик бўлиб чиқади (агар хатоликка йўйсак, й
Водий вилоятларидаги “метан заправка”ларга кўчма контейнерлар орқали табиий газ етказиб бериш тизими ишга туширилиши ҳақидаги "яхши хабар"дан икки ойдан кўпроқ ва энерговазирнинг "22 декабрга қадар Бешариқ туманидаги газ қуйиш шоҳобчаси тўлиқ ишга тушиши" ваъдасидан 40 кун вақт ўтиб, Энергетика вазирлиги Газета сўрови бўйича айрим саволларга жавоб берган. Биринчидан, Бешариқ туманида кўчма контей
Кечаги йиғилишда янграган рақамлардан келиб чиқилса, Ўзбекнефтегазда кунлик газ қазиб олиш 66 млн.кубга тушиб кетган. 2025 йил учун режалар муҳокама қилинган йиғилишда кунлик газ қазиб олиш ҳажми 76 млн.куб "етказилганлиги" таъкидланганди. Энди 2026 йилда газ қазиб олиш ҳажмини кунлик 66 млн.кубдан 70 млн.кубгача кўпайтириш айтилган. Аввалги ва кечаги презентацияларда айтилган рақамлардан келиб
Водий туманларида кечадан, Тошкент вилоятида бугундан бошланган чекловлар Энергетика вазирлиги томонидан изоҳланмаётганди. Энергетикларимиз аллақачон ишга тушган чекловларни яна расмий баёнот билан маълум қилмоқда: Эртага, 8 январдан “метан заправкалар” соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлайди. Фарғона водийсида эса “метан заправка”лар иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда амалг
“Avval iqtisod…” подкастининг навбатдаги сонида Давлат раҳбарининг Мурожаатномаси, кредит ва қарз олишга янги чекловлар, энергетикадаги коррупция, ёпиқ ва яширинча тасдиқланган ортиқча бюджет харажатлари, шунингдек, Ўзбекистонда ўқитувчилар ойлиги қанча бўлиши кераклиги ҳақида гаплашдик. Ўтказиб юборманг!
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2 мингга яқин кўмир ва газда иситиладиган иссиқхона бор. Энди фильтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан воз кечилади. Улар пойтахт атрофидан кўчирилиб, ҳамма жойда марказлашган қозонхоналар орқали иситиш йўлга қўйилади. Шу мақсадда 200 гектардан кам бўлмаган агрокластерлар ташкил этилади, уларнинг таркибига ўтмоқчи бўлган иссиқхоналарга алоҳида субсидия бе
Марказий банк Бизнес кайфияти шарҳини янгича форматда — жонли тушунтиришлар билан узатишни бошлаган. 2025 йил 3- чорагида ўтказилган сўровларга кўра, бизнес субъектларнинг 62%и бизнес муҳит яхшилангани қайд этишган (ўтган йилнинг шу даврида 57%). Респондентлар бизнес муҳитидаги ижобий ўзгаришларни, аввало, банк хизматлари сифати, рақобат муҳити ва йўл инфратузилмаси яхшилангани, лицензия олиш жа
Вазирлик сўзчиси Дилдора Ҳошимова электр таъминотидаги узилишлар ва улар бўйича етарлича тезкор ва очиқ ахборот берилмаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда келиб тушган эътирозларни инобатга олган ҳолда, шу йўналиши масъули сифатида узр сўраган (қанийди вазир ва унинг ўринбосарлари, тармоқ компаниялари раҳбарларида шундай масъулият ва айбдорлик ҳисси бўлса). Биз танқидни эшитдик, хулоса чиқариб бор
Кеча истеъфога чиқарилган энергетик хавфсизлик бўйича вакил Алишер Султанов Ўзбекистон -2030 стратегиясида белгиланган "Табиий газ қазиб олиш ҳажмини 62 миллиард куб метрга етказиш" вазифаси ижроси учун масъул ҳисобланарди. Яна 4 йил ўтиб, ҳозирда 42 млрд.кубгача тушиб кетган газ қазиб олиш 62 млрд.кубга етказилмаса, яъни стратегик вазифа бажарилмаса, нима бўлади? Энди ким жавоб беради? Саволлар