20K126Telegramda ochish
62 млрд.куб газ қазиб олиш учун энди ким жавобгар бўлади? Кеча истеъфога чиқарилган энергетик хавфсизлик бўйича вакил Алишер Султанов Ўзбекистон -2030 стратегиясида белгиланган "Табиий газ қазиб олиш ҳажмини 62 миллиард куб метрга етказиш" вазифаси ижроси учун масъул ҳисобланарди. Яна 4 йил ўтиб, ҳозирда 42 млрд.кубгача тушиб кетган газ қазиб олиш 62 млрд.кубга етказилмаса, яъни стратегик вазифа бажарилмаса, нима бўлади? Энди ким жавоб беради? Саволлар жуда кўп. Ваъда қилинган Энергетика хавфсизлиги концепцияси нима бўлади? Кимлар ва қайси зараркунанда қарорлар охирги 9 йилда Ўзбекистон энергетикаси учун хавфлар ва хатарлар яратди? Улар ҳалиям борми? Шу атрофдами? Ўзи йўқ газга ясалган ва нархи каррасига шиширилган лойиҳалар МТО лойиҳаси, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси тақдири нима бўлади? Балки мана энди энергетикадаги пала-партиш, боши ва мантиқий охири йўқ, миллиардлаб совурилган ва охирги 9 йилда Ўзбекистонни энергоқарамликка олиб келган қарор ва ҳаракатларни мундоқ бир аудитдан ўтказиш пайти келгандир? Энергетикага схема-ю, зараркунанда лойиҳалар, пудратлар-у, ёпиқ келишувларга боғланмаган янги одам келадими? Ё ёпиғлиқ қозонлар ёпиқ қолаверадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin