"62 млрд.куб газ қазиб олинишига энергетикларнинг ўзи ишонадими" дея савол қўйиш нотўғри
"Табиий газ қазиб олишни 62 млрд.кубга етказиш" мақсадли кўрсаткичи ортида қандай иқтисодий асослар борлиги, қайси истиқболли ёки фойдаланувдаги участкалардаги қазиб олишнинг ўсиши билан боғланган экани менга номаълум, қолган ўзбекистонликларгая номаълум.
Лекин ўтган 7 йилда энергетиклар тўқиган ва қарор қабул қилувчиларни ишонтирган ўтириклардан нисоб олинса, "62 млрд.куб газ" деган тасвирий санъат намунасидан яна камида 6 йил беҳижолат фойдаланиш мумкин. Бу яна 6 йил давомида ҳар йили бурғулаш ва қазишга бюджет ва бошқа давлат ресурсларидан триллионлаб пул ундириш мумкин дегани. Лекин бу триллионлар ҳолва, миллиардлаб долларлар олдида шунчаки чўнтак харажатларидек гап.
Бу яна 6 йил давомида қиймати 2,5 млрд.доллардан 5 млрд.долларга шишган МТО лойиҳасини дастаклашган мумкин дегани. Ахир 62 млрд.куб газ қазиб оламиз дейилмаса, учинчи синф калласи билан қолганлардаям ўзи йўқ газга нимага 5 млрд.долларни совураяпсан деган савол туғилиши мумкин. Нархи 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводини худди шундай эртаклар билан қуришмаганмиди?
"62 млрд.куб газ оламиз" деган ёқимли эртак "Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси лойиҳасини барпо қилиш" мифлари орқали яна камида 6 йил ўзбекларнинг ва ўзбекистонликларнинг охирги қолган қутган энергобойликларини қоқиштириш ва шимолга тўлиқ қарам қилиш имкониятини яратади.
Ва энг асосийси 62 млрд.куб газ қазиб олиш вазифаси бажарилмагани учун ҳеч қанақа жавобгарлик йўқ. Жазонику гапирмасаям бўлади. Энди тушунгандирсиз, нима учун бундай рақамлар чизилади?
- https://telegra.ph/file/f8e54fbdb7d22bf5b855e.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/8257@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/7800@the_bakiroo