27K212Telegramda ochish
Saneg Қоракўлда қураётган МТО заводига Petronas кирадими ёки ўзи йўқ газга янги завод қурадими? Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовга кўра, Малайзиянинг Petronas компанияси билан иккита катта лойиҳани амалга оширишга келишиб олинган. Улардан биринчиси МТО технологияси, газимизни чуқур қайта ишлаш ва газдан полимерлар ишлаб чиқаришга асосланган. Агар гап газ соҳасидаги яна бир янги лойиҳа ҳақида кетмаётган бўлса, метанолдан олифен олиш (МТО) технологияси асосида газ-кимё мажмуаси Saneg томонидан Enter Engineering пудратчилигида қурилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарорида ҳам ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Saneg ҳам қанақадир концорциум тузилгани ёки лойиҳадан чиққани ҳақида хабар чиқаргани йўқ. Ўзи йўқ ва тобора камайиб бораётган газга каррасига қиммат ва иқтисодий самарасиз лойиҳалар ўйлаб топиш янги давр учун одатий ҳолга айланиб қолган. Қайта ишлашга газ йўқлигидан 30%-40% қувват билан ишлаётган Муборак ва Шўртан газ кимё мажмуалари, шонли ўзбек энергетикларига космосдан кўринадиган тирик ҳайкал бўлган 4 млрд.долларгача қимматлаштирилган ва зарарда ўтирган GTL завод, қўлдан қўлга ўтаётган Шўртан 2 лойиҳаси етарли эмасми? Буям майли, яқиндагина Хоразм вилоятида қиймати 10 млрд.долларлик навбатдаги газ-кимё лойиҳаси амалга оширилиши ҳақида оғиз кўпиртиришганди. Қайси газга шунча лойиҳа? Ва қайси пулга? Қайси қарзга? Албатта, Petronas'нинг МТО лойиҳаси ташрифлар пайтида имзоланадиган, фалон миллиардлик шартнома тузилди дейилиши учун қўлланиладиган навбатдаги пиар протоколлардан бири бўлиши ҳам мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin