19K55Telegramda ochish
Адолатнинг сайлов ваъдаси эсдан чиқдими? Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП нима дейди? Бир йил аввал Адолат партияси ижтимоий объектлар қаторида тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни қонун билан тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилашни таклиф этиб, қоп-қоп ваъдалар берганди. Қани ўша ваъда қилинган қонун? Ҳеч бўлмаса лойиҳаси тайёрми? Овози ва кучи етмаса, Адолатни ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП нега қўллаб-қувватламайди? Ё мухолифат пиқ этиб овоз чиқариши учун ҳам тепадан розилик ва сигнал тушиши керакми? Ё Адолат учун сайловчилар сайлов-палов пайти байроқ кўтариб, шовқин солиш пайти массовка учун керак холосми? ХДПдаги жаноблар ё ўртоқлар, дастурингизда хоспис тизимини ривожлантириш ва “Хоспис хизматини кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ваъда этгандингиз? Қани қонун? Қонунни, туя гўшти еган хосписларни қўя туринг, бор онкологик шифохоналарни сақлаб қолиш учун бир сўз айтинг. Сизларни ўзи ким сайлаган? Халқми ё ёпиқ кабинетлардаги чиновниклар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin