"Ўзини ўзи мухолифат" деб эълон қилган ХДП антиижтимоийлашиб бораётган бюджетни қўллаб қувватлаган
Формал бўлсада, ўзини ижтимоий қатлам ҳимоячилари деб ҳисоблайдиган "Сўл" фракциялар бюджет муҳокамасида қандай овоз бердийкан, дея Парламентдаги бугунги йиғилишни қайтадан кўриб чиқдим.
2024 йил ва 2025 йил биринчи чораги бюджети ижросини "ўзини ўзи мухолифат" деб эълон қилган ХДП ҳам, сайлов-паловдаги ваъдасини унутган қип-қизил Одолот ҳам қўллаб қувватлаган. Сўзга чиққан ҳукумат вакилларига берилган бюджет руҳияти ва моҳиятига оид бўлмаган, антиқа саволларни ўзингиз кўришингиз мумкин (шаблонлар комсомол ва партия съездларидаги тайёргарликни эсга туширади).
2025 йил биринчи чораги бюджети бўйича атига 2та депутат қарши овоз берган (сайловчиларидан уяладиган депутатлар ҳалиям борлиги умид беради). Шахсан ўз номимдан уларга миннатдорчилик билдираман.
Ўзбекистонликлар, айниқса унинг ижтимоий қатлами парламентда ўзларининг вакиллигига эга бўлишлари керак, акс ҳолда олигархсевар ҳукуматнинг қарорлари тобора антиижтимоийлашиб бораверади.
- https://t.me/the_bakiroo/10083@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9982@the_bakiroo
- https://www.youtube.com/live/kLkoIQJJ_akyoutube.com