28K239Telegramda ochish
Ўзбекистонда энг кам маош соғлиқни сақлашда. Иш ҳақидан тежаш ҳам соғлиқни сақлашда "Дўхтирни касаллар ўзи рози бўлиб боқволади". Ўзбек медицинаси собиқ раҳбарларининг идеологияси тахминан шунақа эди (дўхтирлар янги Ўзбекистонда энг кам маош олувчилар бўлиб қолмоқда). Айни шу деструктив идеология соғлиқни сақлаш учун ажратилган бюджет харажатларининг таркибида яққол кўринади. 2025 йилнинг дастлабки 3 ойида бюджетдан иш ҳақи учун харажатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан атига 1,7%га кўпайган. Бу ҳали ҳолва. Моддий рағбатлантириш харажатлари қарийб 100 млрд.сўмга қисқарган. Шунингдек, нарх-наво потираб ошаётганига қарамай дори-дармон, тиббий асбоб ускуналарга пул ажратиш ҳам камайган. Шу ўринда ўзбек медицинасининг яна бир собиқ раҳбари хориждаги клининикаларда даволаниши эсга тушади. Ростанамда, қисиб, кесиб, сотиб ташланган ўзбек медицинасининг ҳақиқий аҳволини собиқ вазир билмай, яна ким билади? Ўзиям, боласиям давлат шифохонаси, давлат поликлиникасига бормайдиган, бир жойи оғриса, севимли олигархнинг джетида хорижга учадиган ўзбек чиновниги харажатни қисадида, тўғрими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin