24K79Telegramda ochish
Сенаторлар “кафолатланган бепул медицинани пулли қилиш методичкаси” ҳақида савол беришадими? Кечаги йиғилишда қуйи палата депутатлари ўзи маошлар ўта паст соғлиқни сақлаш соҳасида иш ҳақидан тежаш сабаблари ҳақида савол қўйишмаган. Балки сценарийда кўзда тутилмаган. Депутатлар, ҳаттоки 2025 йилдан бошлаб фуқаролар электрон йўлланмасиз поликлиникага кўрикка борилса, пуллик хизмат кўрсатишга ўтилгани масаласини ҳам кўтаришмаган. Қонунга зид равишда, тор соҳа мутахассисига йўлланмасиз кириш кафолатланган ҳажм доирасидан ташқарида, кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча тиббий хизмат дея кўрилаётгани депутатларни ташвишга солаётгани йўқ. Бу ноқонуний амалиётдан мақсад аниқ: иложи бўлса, медицинага пул бермаслик, дўхтир ва ҳамшираларни касаллар боқадиган, даволаш ўрнига фармацевтика мафиясини боқувчи халққа дори едириш тизимини яратиш. Балки сенаторлар кўтарар бу масалани?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin