29K147Telegramda ochish
Ҳукумат поликлиникалари ва ҳукумат касалхоналари тугатиладими? Бугунги йиғилишда Давлат раҳбари ҳар бир вазир, ҳоким, депутат ва сенатор жойлардаги шароитни ўз кўзи билан кўрса, қолаверса, ўзи ва оила аъзолари ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникага чиқиб, ҳудудий шифохонасида даволанса, бу ислоҳотларнинг тезроқ пастга тушишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаган. Ўзбекистон медицинаси большевиклар анъанаси бўйича иккига бўлиниб қолган: Бир медицина бор, унга эътироз жуда кўп - халқ учун ва яна бир бошқа медицина борки - у раҳбарият ва номенклатура учун. Бундай хос медицина ҳукумат поликлиникалари ва ҳукумат касалхоналари деб номланади. Буям етмагандек, ҳокимлар касал бўлса, ўз ҳудудида даволанмайди, Тошкентга чопишади. Вазирлар эса тоби қочса, махсус самолетга ўтириб, Германия, Исроил ё Корея клиникаларига равона бўлишади. Нима учун? Улар ўзлари яратган медицина тизимига ишонишмайдими? Ё медицина аҳволи аслида қанақалигини билишадими? Давлат раҳбарининг янги адолатли чақириғи бу адолатсиз бўлинишга ниҳоят барҳам беради, деб ўйлайман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin