"2-3 кун қоидаси" гўшт нархини янада оширади
20 июлдан кучга кирадиган "2-3 кун қоидаси" ўзи бусиз ҳам нархи осмонга ўрлаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларини янада қимматлашишига қўшимча туртки беради.
Чунки ҳозирда ҳар куни минглаб ўзбекистонликлар (божхоначилар айтганидек, "ташмачилар") қозоқ ва қирғиз чегараларидан ўтиб, биздан анча арзон бўлган гўшт ва гўшт маҳсулотларини "ташмачилик" йўли билан Ўзбекистонга келтиришади. Масалан, шу кунларда Қирғизистоннинг Қорасув ва Ўшида гўшт Ўзбекистоннинг Қўрғонтепаси ва Хўжаободидан 20%дан кўпроққа арзонроқ.
Албатта, чегарадан ўтиб, оиласи, қариндошлари ва балки қўшнилар учун келтирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ҳеч қурса, Қозоғистон ва Қирғизистонга чегарадош туманларда нархларни секинроқ қимматлашишига ёки барқарорлигига туртки бериб турганди.
Буёғига мана шу омил ҳам бўлмайди.
Гўшт нархи бўйича МДҲда етакчи бўлдик, энди дунё етакчиларидан бирига айлансак керак. АҚШдан қиммат бензин Ўзбекистонда бўлса, нега энг қиммат гўшт Ўзбекистонда бўлмаслиги керак?