Статқўм ва Марказий банкнинг энг яхши нарх мониторинги бўлиб қолаётган narxtahlil.uz ҳозирча энг муҳим озиқ-овқатлар нархларини ҳудудлар бўйлаб ҳафталик қирқимда кузатиш имкони беради. Масалан, сентябрнинг илк кунларида помидор (+4,5%) ва бодринг (+5,9%) сезиларли қимматлашишда давом этган. Муҳим озиқлардан сабзи (+2.4%), картошка (+0,7%), тухум (+0,3%), гўшт (+0,2%гача) нархлари ҳам қувонтираётг
stat.gov.kg
HavolalarЎтган ҳафта жанубий вилоятда туғилган дўстларимиздан бир ҳамқишлоқлари Қирғизистонга ишлаганини кетаётганини айтиб қолди. Водийда Қирғизистонга қўшни туманларда неча йиллардирки, Қирғизистонга ўтиб ишлаб келиш, айниқса баҳордан кузгача, одатий ҳолат ҳисобланади. Шунинг учун бу янгиликдек кўринмади (узоқ шимолга бориб, ҳар куни ўзини хавф-хатарга қўйиб, сарсон ва саргардон бўлгандан, жозибали так
Қирғизистон ҳар ой Ўзбекистондан 20 минг тонна ёқилғи импорт қилмоқчи. Тасаввур қилишингиз учун бу Ўзбекистон ҳар ой ишлаб чиқараётган бензиннинг 20-25%и. Босқинчи Россия нефть инфратузилмасига зарба ейишни бошлагунча Ўзбекистон ҳар ой истеъмол қиладиган бензиннинг 35-50%и шимолдан импорт бўларди. Ҳа, охирги ойларда импорт нефть ҳисобига бензин ишлаб чиқариш кўпайгандек, лекин бу ҳозирги ёзги бал
Кечаги савдоларда бензин нархи навбатдаги янги рекордларгача қимматлаган. 92 лақабли бензиннинг тоннаси яна 145,9 минг сўмга ошиб, 13 919,1 минг сўмгача етган. Чакана нархлар бундан тезроқ тезроқ осмонга сакрамоқда (ҳар куни ва ҳар ҳафта бензин нархига 200-500 сўм қўшилмоқда) . Нархларни жиловлаш (импортчи олигархлар ва монополистларни тийиш орқали) бўйича бирон бир маъмурий ҳаракат кўринаётгани
Қирғизистонда камбағаллик даражаси 25% атрофида. Чунки камбағаллик даражасини белгилаш учун асос бўладиган яшаш минимуми ҳам юқори белгиланган. 2025 йил якунлари билан қардош Қирғизистонда яшаш минимуми 9,2%га ошиб, 8 697,32 сомга етган. Ўзбек сўмида бу 1,2 миллион сўм дегани. Бизнинг минимал истеъмол харажатларимиздан фарқли ўлароқ, қўшниларда яшаш минимуми ҳудудлар, аҳоли гуруҳлари (жинси, бола
Қирғиз статистикаси ҳар чорак якуни билан кейинчалик камбағаллик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи яшаш минимумини эълон қилиб боради. Бу камбағаллик кўрсаткичларга ишонч ва ошкоралик яратиш воситаларидан бири ҳисобланади. Яшаш минимумининг 65%и озиқ-овқатлар (кунига 2 101 ккал), 16%и ноозиқ-овқатлар, 17% хизматлар ва 2%и солиқлардан таркиб топган. Яшаш минимуми ҳудудлар, жинслар, пенсия ёши ва
Нимага? Қўшни Қирғизистонда камбағаллик даражаси 2024 йилда 4,1% бандига пасайиб, 25,7%га етган. Камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9%га, 2025 йил биринчи ярим йилликда 6,8%га тушди, дея эълон қилинган Ўзбекистон учун бу даҳшатли картинадек туюлиши мумкин. Икки қўшни мамлакатда камбағаллик кўрсаткичларининг бунақа каррасига фарқ қилиши асосий сабаби ўлчовларда. Қирғизистон учун 2024 йилда камбағал
Қирғизистонда 2025 йил январь-июнь ойларида ўртача иш ҳақи 42 020 сомни ёки ўзбек сўмига 6 093 минг сўмни ташкил этган. Солиштириш учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 982,3 минг сўмни ташкил этганди. Фарқ 110,7 минг сўм. Ҳа, қўшни қардошларда ўртача ойлик иш ҳақи Ўзбекистонга нисбатан юқори суръатда (иқтисодиёти ҳам) ўсмоқда. Лекин ўзбек сўмининг қ
Қирғиз статистикасига кўра, 2025 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга бензин экспорти 1,6 карра ошган ва 4,6 млн.литрга етган. Бир литр бензин ўртача 41,3 центдан экспорт қилинган (ўтган йилнинг шу даврида 44,3 цент бўлган). Ўзбекистонда шу кунларда 80 шиптир лақабли бензиннинг энг арзони 75 центга етган. Маълумот учун, Қирғизистоннинг ўзи нефть ва бензинни импорт қилади. Лекин самарали ва рақобатли ёқил
2025 йил 1- ярим йиллик якунлари бўйича қардош Қирғизистон Ўзбекистонга йирик шохли қорамол экспортини 53 429 бошдан 11 227 бошгача камайтирган. Қўй--эчки экспорти 112 206 бошдан 10 270 бошгача қисқариб кетган. Экспорт кўрсаткичларининг қулаши сабаблари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноат вазирлигига қўзғаган коррупцион иши билан ҳам
Истеъмолчилар ва бизнесда катта хавотир бор, миллат соғлиғи ва табиат учун коппор зарарли 80 шиптир тақиқланса, 92 бензин нархи осмонга сакрайдими? 80 шиптирдан воз кечиш инфляцияга қандай таъсир кўрсатади? Энергетиклар "92 бензин 9 500 сўм бўлади" ваъдасини бажаришадими (қайси ваъдасини бажаришгандики, бунисини ҳатто эслашмаса керак)? Ҳеч қурса, ўзбек истеъмолчилари қирғиз қардошлардек 9 600-9 7
Қўшниларда ва шимолда картошка кескин қимматлаб кетгани фонида Ўзбекистонда картошка нархлари барқарор қолмоқда. Қўшни Қирғизистонда картошканинг ўртача нархи 10 минг сўмдан (70,39 сом), Қозоғистонда 15 минг сўм (600 тенге), Россияда 16 минг сўм (100 рубль), ҳатто картошка қироллиги дейиладиган Беларусда 1,5 еврога чиқиб кетган охирги бир ойда Ўзбекистонда картошка нархи 4 000-6 200 сўм атрофи
20 июлдан кучга кирадиган "2-3 кун қоидаси" ўзи бусиз ҳам нархи осмонга ўрлаётган гўшт ва гўшт маҳсулотларини янада қимматлашишига қўшимча туртки беради. Чунки ҳозирда ҳар куни минглаб ўзбекистонликлар (божхоначилар айтганидек, "ташмачилар") қозоқ ва қирғиз чегараларидан ўтиб, биздан анча арзон бўлган гўшт ва гўшт маҳсулотларини "ташмачилик" йўли билан Ўзбекистонга келтиришади. Масалан, шу кунлар
Ўтган ҳафта Россия энергетикасига қарши киритилган санкциялар босқинчининг Совкомфлот ва бошқа компаниялар назоратидаги 180дан ортиқ танкерларига (улар орасида яширин флот дейиладиганлариям бор) ҳам қаратилган. Бу танкерлар орқали шимоллик босқинчилар экспорт қилинаётган нефтнинг учдан бирини ташиган. Танкерларга қўшиб, нефть ташишни суғурталовчилар ҳам санкцион рўйхатга қўшилган. Бу дегани яқин
Доим айтадиган гапим: эркин бозор яратиш ва рақобатни қўллаб-қувватлашда қирғиз қардошлардан ўрнак олсак ҳам анча олдинга қадам ташлаган бўлардик. Гап ҳозир Қирғизистонда бензин Ўзбекистонга нисбатан 20 фоизгача арзонлигида эмас (ваҳоланки, қўшнилар ҳам импортга боғлиқ). Масала оддий ёндашувларда. Масалан, бензин нархлари бўйича Қирғизистонда 18та шаҳар қирқимида кундалик мониторинг юритилади ва
Сентябрь бошида Қирғизистон йирик шахли қорамол ва майда чорва экспортига вақтинчалик тақиқ қўйгани маълум бўлганди. Ўзбекистон биринчи ярим йилликда қўшни давлатдан қорамол импортини ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан деярли 11 баробарга оширган эди. Akchabar нашри билан суҳбатлашган Антимонополия хизмати вакилига кўра, гўшт экспортига қўйилган тақиқ бекор қилинган. Нашр бекор қилинган тақиқ
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Қирғизистонга газ экспорт қилмаган. Бу маълумотларни ҳам ўзимизнинг статистикадан эмас, қўшниларнинг қўлинг ўргулсин статистикасидан топишингиз мумкин. Ўтган йили Ўзбекистон Қирғизистонга ҳар минг куб газни ўртача 150 доллардан экспорт қилган. Яна бир қизиқ маълумот, қирғизлар шимолликларнинг газини ҳар минг кубасини 112,3 доллардан харид қилган. Ўзб
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Қирғизистондан умумий қиймати 10,7 млн.долларлик 53 429 бош йирик шохли қорамол импорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 баробар кўп. Қорамол импорти кескин ўсгани ҳақида Ўзбекистон статистикасидан эмас, қўшни давлатнинг статистикасидан билиш мумкин. Умумийлаштирилган ва юзаки статистика ўзбек статистикасининг юзига айланиб қолган, чунки қан
Апрель ойида Қозоғистон уй-жой бозорида бирламчи бозордаги нархлар 0,6%га, иккиламчи бозордаги нархлар эса 1,5%га пасайган. Ижара тўловлари ўртача 0,5%га арзонлашган. Эътиборлиси, бирламчи бозордаги нархларнинг пасайиши илк марта, иккиламчи бозордаги нархларнинг тушиши иккинчи ой кетма кет юз бермоқда. Йиллик ҳисобда уй жой нархларининг ўсиши инфляция кўрсаткичларидан яққол ортда қолишни бошлаган