Бугунги катта йиғилишда охирги 3 йилда маҳалла даражасида аҳоли тадбиркорлиги лойиҳаларига 314 триллион сўм маблағ йўналтирилгани маълум қилинган. Агар охирги 3 йилда камбағаллар сонининг ўртачасига нисоб олинса, битта камбағал учун давлат камида 100 млн.сўм пул сарфлагани маълум бўлади. Давлат раҳбари мана шу масалада ҳудудлар ўртасидаги кескин номутаносибликни танқид қилган. Масалан, Пискентда
Kambag'allik darajasi
Иқтисодий кўрсаткичларДавлат раҳбари республикада камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда мазкур кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этаётганини танқид қилган. Бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада ишли ва даромадли қиладиган тизимни йўлга қўйиш вазифаси қўйилган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини “ижтимоий реестр”га киритиш т
Парламентдаги чиқишда эълон қилинган маълумотларга кўра, камбағаллик даражаси 4,5 фоизга тушгани айтилган (2025 йил ярим йилликда 6,8%, 2025 йил охирида 5,8% дейилган). Ишсизлик даражаси ҳам 4,5%гача пасайган (2025 йил ярим йилликда 5,1%, йил бошида 4,8%). Ярим йилда 506 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилган (ўтган йили шу даврда 3 млн.дан ортиқ). Яна айтилишича,2 миллион 616 минг нафар аҳо
Идеалда, чиройли авторақамларнинг қимматлашиши нафақат йўл инфратузилмасининг яхшиланишига хизмат қилиши, балки оддий авторақамларнинг арзонлашишига ҳам асос бўлиб хизмат қилиши керак. Яъни бойларнинг қимматроқ тўлаши, ўртаҳол ва камбағалларнинг арзонроқ тўлашига шароит яратиши лозим. Масалан, Қозоғистонда автомобиль рақами 2,8 АЭК ёки 12 110 тенге туради. Бу ўзбек сўмига 305 898,6 сўм дегани. Ў
“Avval iqtisod…”нинг навбатдаги сонида [мутлақ] камбағалликни маъмурий қисқартириш воситасига айланган минимал истеъмол харажатлари, декларациялаш қонунисиз коррупцияга қарши кураш, баҳор келсаям охири кўринмаётган энергокризис, ёш оилалар учун имтиёзли ипотека, Р2Р ўтказмалар назорати ва нақдсиз тўловлар истиқболи ҳақидаги мавзуларда фикр юритдик. Ўтказиб юборманг.
Кўп ўлчовли камбағаллик кўрсатгичига қачон ўтилади? Ҳар икки саволга ҳам Газета аниқ жавоб ололмаган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутасаддиларининг жавоби: “Минимал истеъмол харажатларини ҳудудлар кесимида белгилаш бўйича методологик ва таҳлилий ишлар бошланган. Ушбу натижалар айнан қачон эълон қилиниши ва механизм қачон жорий этилишини ҳозир айта олмайман. Аммо, умуман олганда, бу йўналишларда
2026 йил учун мақсадли кўрсаткичлар сифатида камбағаллик даражасини 2,8 фоизгача ва ишсизлик даражасини 4,5 фоизгача пасайтириш белгиланмоқда. Аввалроқ, Мурожаатномада камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоизга тушириш вазифаси эълон қилинганди. 2025 йил якунлари билан расмий рақамларда ишсизлик 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушгани, камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга пасайтирилгани айтилади
Қирғизистонда камбағаллик даражаси 25% атрофида. Чунки камбағаллик даражасини белгилаш учун асос бўладиган яшаш минимуми ҳам юқори белгиланган. 2025 йил якунлари билан қардош Қирғизистонда яшаш минимуми 9,2%га ошиб, 8 697,32 сомга етган. Ўзбек сўмида бу 1,2 миллион сўм дегани. Бизнинг минимал истеъмол харажатларимиздан фарқли ўлароқ, қўшниларда яшаш минимуми ҳудудлар, аҳоли гуруҳлари (жинси, бола
2026 йилда камбағаллик ва ишсизлик даражаси 4,5%га туширилади. 2025 йилда камбағаллик даражаси 5,8%га туширилгани эълон қилинди, 2025 йилнинг учинчи чораги якунига кўра ишсизлик даражаси 4,9% эди. Бу ишсизликнинг табиий даражаси дегани.
Қардош Тожикистон 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини 15%гача қисқартиришни стратегиясига киритган (Президент Раҳмоннинг ҳукуматга топшириғида бу даврга келиб, камбағаллик даражасини 10%дан пастга тушириш вазифа қилиб белгиланган). Расмийларга кўра, ҳозирда мамлакатда камбағаллик даражаси 20% атрофида. Жаҳон банки ҳисоботига кўра, 2021-2022 йиллада Тожикистонда камбағалликнинг қисқартиришнинг
Марказий Осиёнинг энг бой мамлакати Қозоғистонда камбағаллик чегараси этиб 2025 йилдан бошлаб ҳар бир минтақа бўйича медиана даромадининг 35%и белгиланган (ҳар бир чорак учун аввалги чоракнинг медиана даромади олинади). Солиштириш учун, минтақалари бўйича даромадлар ва яшаш қиймати кескин ва каррасига фарқланадиган Ўзбекистонда камбағаллик даражаси барча ҳудудлар учун бир хил этиб белгиланган (66
Наманганда ўтаётган камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича форумда Давлат раҳбари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб камбағалликка тўлиқ барҳам бериш имкони борлиги ҳақида маълум қилган. Шунингдек, Ўзбекистон 2030 йилга қадар камбағалликни 2 карра қисқартириш бўйича олган мажбуриятини барвақт бажаришга ҳаракат қилинаётгани айтилган. Янги даврда 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилиб, камбағал
Қирғиз статистикаси ҳар чорак якуни билан кейинчалик камбағаллик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи яшаш минимумини эълон қилиб боради. Бу камбағаллик кўрсаткичларга ишонч ва ошкоралик яратиш воситаларидан бири ҳисобланади. Яшаш минимумининг 65%и озиқ-овқатлар (кунига 2 101 ккал), 16%и ноозиқ-овқатлар, 17% хизматлар ва 2%и солиқлардан таркиб топган. Яшаш минимуми ҳудудлар, жинслар, пенсия ёши ва
Нимага? Қўшни Қирғизистонда камбағаллик даражаси 2024 йилда 4,1% бандига пасайиб, 25,7%га етган. Камбағаллик даражаси 2024 йилда 8,9%га, 2025 йил биринчи ярим йилликда 6,8%га тушди, дея эълон қилинган Ўзбекистон учун бу даҳшатли картинадек туюлиши мумкин. Икки қўшни мамлакатда камбағаллик кўрсаткичларининг бунақа каррасига фарқ қилиши асосий сабаби ўлчовларда. Қирғизистон учун 2024 йилда камбағал
Газета Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бўлим бошлиғи Дийдор Бердикличев, Жаҳон банки катта иқтисодчиси Икуко Уочи Ўзбекистонда камбағаллик билан боғлиқ тадқиқотларини эълон қилган. Эътиборли хулосалар: Шаҳарларда камбағаллик даражаси секинроқ пасаймоқда. Ҳозирда қишлоқ жойларда ва шаҳар жойларда камбағаллик даражаси деярли бирхиллашган. Камбағаллик даражаси мамлакат бўйлаб бир хил эмас — ҳудудла
Ўтаётган ҳафтада Давлат раҳбарига қилинган тақдимотда камбағаллик даражаси яна 2,1 фоиз бандига қисқартирилиб, 6,8%га туширилгани эълон қилинди. Ўтган 2024 йил давомида камбағаллик даражаси 11%дан 8,9%га тушгани ва 719 минг киши камбағалликдан чиқарилгани айтилганди. Яъни камбағалликни қисқартириш охирги 6 ойда янада тезлашиб, пуллик ўлчовларга кўра камбағал деб топилган яна 725 минг ўзбекистонли
Ҳозирча фақат об-ҳаво маълумотига ишониш мумкин. Инфляция, иш ўрни, инвестиция, камбағаллик даражасидан тортиб ҳаво сифатигача чизилаётган ахборотлар шунчаки ишора сифатида қабул қилиниши керак. Тепа учун ишора, халқ учун эмас.
Ҳукумат ўзи белгилаган қоида бўйича минимал истеъмол харажатлари миқдори инфляция даражасидан келиб чиқиб, 20 январга қадар эълон қилиниши керак эди. Бугун 3 февраль. Камбағаллик даражаси пасайтирилгани ҳақидаги чиройли маълумотлар эълон қилинди. Лекин минимал истеъмол харажатлари миқдори яна ўз вақтида оширилмай қолди (камбағаллик даражаси ва камбағаллар сонини аллақачон қадрсизланиб бўлган эски
Ҳозирги кунда аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликка қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ҳаракатлар эътибор марказида турибди. Расмий маълумотларга кўра, охирги 3 йил ичида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизгача пасайтирилган. Лекин бу натижаларга қарамай, ҳали амалга оширилиши керак бўлган ишлар кўп. Хусусан, келгуси 3 йил ичида камбағаллик даражасини 7 фоизга тушириш мақсад қил
Бу биринчидан, 2022 йил январда камбағал бўлган камбағал агар реал даромади бир ярим йил давомида ўзгармаган бўлса ҳам, энди камбағал эмас. У турли дафтарлардан чиқарилиши керак. Ҳукумат камбағаллик даражаси яна пасайганини эълон қилиши учун методологик асос ҳам. Иккинчидан, давлатнинг ижтимоий тўловларга ажратадиган маблағлари нисбатан камаяди. Ўзи Ҳукумат 1,5 йил давомида бу миқдорни оширмай ке