22K79Telegramda ochish
Оддий авторақамлар арзонлашадими? Идеалда, чиройли авторақамларнинг қимматлашиши нафақат йўл инфратузилмасининг яхшиланишига хизмат қилиши, балки оддий авторақамларнинг арзонлашишига ҳам асос бўлиб хизмат қилиши керак. Яъни бойларнинг қимматроқ тўлаши, ўртаҳол ва камбағалларнинг арзонроқ тўлашига шароит яратиши лозим. Масалан, Қозоғистонда автомобиль рақами 2,8 АЭК ёки 12 110 тенге туради. Бу ўзбек сўмига 305 898,6 сўм дегани. Ўзбекистонда эса оддий автомобиль рақами учун 3,5 БҲМ ёки 1 442 000 сўм тўлаш керак. Яъни ўзбекистонлик шакли, ҳажми ва материали айни бир хил бўлган авторақам учун 4,7 карра тўлашга мажбур. Камбағалликка ва инфляцияга қарши курашаётганлар бир ўйлаб кўрсалар бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin