Минимал истеъмол харажатлари қачон оширилади? Кўп ўлчовли камбағаллик кўрсатгичига қачон ўтилади?
Ҳар икки саволга ҳам Газета аниқ жавоб ололмаган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутасаддиларининг жавоби:
“Минимал истеъмол харажатларини ҳудудлар кесимида белгилаш бўйича методологик ва таҳлилий ишлар бошланган.
Ушбу натижалар айнан қачон эълон қилиниши ва механизм қачон жорий этилишини ҳозир айта олмайман. Аммо, умуман олганда, бу йўналишларда иш олиб борилмоқда”.
“Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Оксфорд университети мутахассислари билан биргаликда кўп ўлчовли камбағаллик даражасини аниқлаш бўйича дастлабки тадқиқотларни ўтказган. Ушбу тадқиқотлар натижалари яқин орада институтларнинг ўзлари томонидан эълон қилиниши кутилмоқда”.
Минимал истеъмол харажатларини (669 минг сўм) қанчадир муддат индексация қилинмай турилса, нафақат камбағаллик даражасини 2,8%га тушириш мумкин, камбағаллик синф ўлароқ тугатилди, деб эълон қилиб юборсаям бўлади.
- https://www.gazeta.uz/uz/2026/02/13/poverty/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/11947@the_bakiroo