715 минг: Минимал истеъмол харажатлари яна инфляциядан паст суръатда оширилган
Статқўм ҳукумат ўзи белгилаган муддатдан 43 кун кечикиб, 2026 йил учун камбағаллик ўлчови - минимал истеъмол харажатлари миқдорини 715 минг сўм этиб белгилаган.
Ўтган йилги кўрсаткич атига 6,88%га индексация қилинган. Маълумот учун, 2025 йилда расмий инфляция 7,3%ни ташкил этганди. Охирги марта минимал истеъмол харажатлари индексация қилинган 2025 йил февралдан буён йиғилган расмий инфляция эса 7,5%-8%дан кам бўлмаган. Минимал истеъмол харажатларини расмий инфляциядан паст суръатда ёки кечикиб индексация қилиниши биринчи марта эмас, бу аллақачон доимий методичкага айланиб бўлди.
Балки шу йўл билан ижрочилар Ўзбекистонда камбағаллик даражасини маъмурий паст кўрсатишнинг ва бюджет харажатларини айнан камбағал тоифалар учун тўловлардан қисиб тежашни маъқул деб билишмоқда.