22K65Telegramda ochish
Беларусга карвон усулида биринчи 20 та фура мева-сабзавот юборилади Кўпинча тадбиркорлар бир хил бозорларга маҳсулот чиқаришга ўрганиб қолган. Ҳамма бир йўналишда ишлайди, шунинг учун, рақобат ҳам ўша ерда кучли бўлади. Аслида эса айрим бозорлар борки, у ерга маҳсулот деярли етиб бормаган. Минскдаги улгуржи бозорларда асосан Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Молдова маҳсулотлари кўп учрайди. Лекин ўзбек мева-сабзавотлари жуда кам. Бозорда ишлайдиган савдогарлар ўзбек маҳсулотлари сифати яхши эканини айтишмоқда. Айниқса помидор, узум, қовун ва бошқа полиз маҳсулотлари харидор топиши осон. Айрим ҳолатларда эса ўзбек маҳсулоти бошқа давлатларникига нисбатан 20 фоизгача қиммат сотилиши ҳам мумкин. Ҳозир Беларусдан Ўзбекистонга келаётган рефрижератор фуралар мавжуд. Агар улар қайтишда ҳам маҳсулот билан юкланса, логистика харажатлари анча арзон тушади. Бу эса экспортни янада қулай қилади. Маълум қилинишича, март–апрель ойлари бошида Савдо-саноат палатаси кўмагида Беларусга карвон усулида биринчи 20 та фура мева-сабзавот юбориш режалаштирилмоқда. Улгурган улгурди. Экспорт қилиш истагида бўлган тадбиркорлар қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишлари мумкин: 📞 +998 93 320 99 99

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin