23K213Telegramda ochish
Статистикамиз ва хусусан экспорт режаларининг қандай бажарилаётгани ҳақида Жонажон статистикамизга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонга ўтган 8 ойда 267,8 млн. АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот экспорт қилган. Қўшни мамлакат статистикасига кўра эса шу даврда Қирғизистон Ўзбекистондан ўн баробардан камроқ - 26,1 млн.долларлик мева-сабзавот импорт қилган. Афанди айтганидек, агар бу мушук бўлса, гўшт қани, агар бу гўшт бўлса, мушук қани?! Жиддийликка қайтсак. Вилоят ва туманларда экспорт режаси қандай бажарилаётгани, бу борада қандай кўзбўямачиликларга борилаётгани борасида жуда кўп бир-биридан ёқимсиз гипотезалар мавжуд. Ўзини ишлаётган қилиб кўрсатиш учун сартарашхона-ю, чойхона - савдо дўконларигача экспорт режаси ўрнатаётган ҳокимлар (айниқса Қирғизистон билан чегарадош вилоят ва туманларда) мева-сабзавот экспортини амалда қандай таъминлаётгани чуқурроқ ўрганилса, қайси ишларда хато йўлдан кетаётганимиз борасида кўп нарса ойдинлашади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin