Ўзбекистон қоғозда “буюк атиргул экспортчисига” айлангани эсингиздами?
“Ҳисобот ҳужжатларида гўёки ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қирғизистон Республикасига экспорт қилинганлиги акс эттирилган”.
Сохта экспорт орқали миллиардлаб “ҚҚСни қайтариш схемалари” очилгани ҳақида даҳшатли хабарларни ўқиб, яқин ўтмишимиздаги “мўъжизалар” эсга тушади:
“Ўзбекистон Қирғизистонга қарийб 20 млн.долларлик атиргул экспорт қилган. Худди шу даврда Қирғизистонга Ўзбекистондан атиргуллар импорти 815 минг доллардан ҳам камроқни ташкил этган”.
Яна битта мисол:
“Ўзбекистон Қирғизистонга ўтган 8 ойда 267,8 млн. АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот экспорт қилган. Қўшни мамлакат статистикасига кўра эса шу даврда Қирғизистон Ўзбекистондан ўн баробардан камроқ - 26,1 млн.долларлик мева-сабзавот импорт қилган”.
Яқин-яқингача бундай улкан фарқларга (бу ё ўғирлик ё ёлғон аслида) шундоққина кўз юмиб келинарди. Ҳатто экспортдаги шубҳали рақамлар ва ҳаракатлар ҳақидаги саволларга мартабали ҳукумат вакили “муддати ўтган қарздорлик йўқ, муаммо ҳам йўқ” қабилида жавоб берганди.
Селекторлардан бирида аксарият “мўъжизалар” макони бўлган ҳудуд ҳокими ярим миллиард доллардан ортиқ экспорт ҳажми билан мақтанганди. Тегишли идоралар келтирилган рақамларни савол остида қолдирган.
Ўшанда Давлат раҳбари марказий идораларга вилоятнинг экспорт билан боғлиқ айтилаётган кўрсаткичларни алоҳида ўрганиб чиқиши ҳақида топшириқ берганди. Демак, кечикиб бўлсаям, якуни ўғирликларга тақаладиган чуқур муаммога жиддий эътибор қаратиш бошланган.
- https://t.me/the_bakiroo/1612@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/230@the_bakiroo