Бугунги катта йиғилишда айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилган. Давлат раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган. Ҳокимлар камбағаллик масаласига фақат ижтимоий реестр нуқтаи назаридан қарамаслиги зарурлиги қайд этилган. Ижтимоий реестр аҳолини
Mahalliy boshqaruv islohoti
Ислоҳот йўналишлариБугунги катта йиғилишда камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланган. Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади. Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилади. Банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги масалаларни ҳ
Тошкент шаҳар ҳокими охирги пайтда интервьюларда кўп яхши ва ёқимли гапларни айтмоқда. Ўтган ҳафта Анҳорга берган гапида бекатларнинг бузилишини хатолар қаторига санаган эди. Кеча дизайн кодни жорий қилишдаги хатолар ҳам тан олинипти. ЎзА мухбири билан суҳбатда эса илгари автотураргоҳ учун ажратилган кўплаб ерларда бизнес марказлар қурилиб кетилгани ҳам эсланипти. Энди шу хатоларни тузатишга ўтил
Макаренко тўғри масалани кўтармоқда. Кўп қаватли маҳалла марказлари қуриш баҳонаси остидаги ер сотишлар ёппасига инвентаризация қилиниши, ёпиқ қарорлар очилиши, лозим бўлса, бу майдонлар яна захирага қайтарилиши, маҳалла учун бино зарурияти бўлсагина, аҳолининг мутлақ кўпчилик розилиги олинсагина, аукцион асосида қайтадан савдога қўйилиши керак. Газета судда ғолиб бўлган Оққўрғон маҳалласи мисоли
Ўзбекистон Халқ демократик партияси жуда тўғри масалани кўтариб чиқибди. Маҳалла ва хонадон ободлиги фақат бўялган девор, супурилган ҳовли ёки чиройли дарвоза билан ўлчанмайди. Ободлик аввало, бутун йўл, тоза ичимлик суви, барқарор электр ва газ, ишлайдиган коммуникациялар ҳамда вақтида олиб кетиладиган чиқинди. Буларни таъминлаш эса фуқаронинг эмас, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларн
Андижондаги тандирбузарлик учун кутилганидек, "айбдор" тайинлашга улгуришди (йил номи эълон қилинмай туриб шиор осувчилар ва заруратга кўра ўринбосарлар, ёрдамчилар ва туман ҳокимларини қурбон келтириб қаҳрамон бўлиш тажрибасини ўзлаштирганлар учун бу чикора иш). Лекин асосий муаммо қолди: Бу маконда мулк ҳуқуқи йўқ. Бу маконда Ўзбекистон қонунлари ишламайди (алоҳида зона деб ўйламанг, Инглиз ҳуқ
Узр, замҳоким деган сўзнинг ўзбекча қисқартмаси қандай бўлади, билмайман. Балки Ўрҳоким бўлар (ҳоким ўринбосари). Кунўз тақдим этган видео ва аудиоматериалларга қаралса, Сариосиё тумани ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Дилфуза Тошматова нафақат пахтага чиқишга мажбурлаган. Йўл-йўлакай у фаолларни "виждонсиздан олиб виждонсизга, яна ноинсофга чиқарган". Бу ҳақоратми ёки йўқми? Агар айтайл
Андижонда, Марҳамат туманининг 42-мактабида ўқитувчи аёлларнинг таътил пайтида мактаб биносида таъмирлаш билан бандлиги ҳолатига нисбатан муносабат билдирган Мактаб вазирлиги битта мактабдаги ҳолатни умумий вазият сифатида баҳоламасликни сўрамоқда. Албатта, ҳозир Ўзбекистоннинг жуда кўп мактабларида ўқитувчиларни таъмирлашга жалб қилиш кенг тарқалган амалиёт, дея айтиш, ҳужжатлаштириш ва далилла
Бугун ва эртага ленинча шанбаликнинг маҳаллийлаштирилган версияси, яъни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Албатта, қачондир, ҳамма ўз вазифаси билан машғул бўлган ва қонунлар ишлаган даврга келиб ҳашарга ҳам, шанбаликка ҳам зарурат қолмайди. Ҳашар бошланиб тугамасидан энг кўп кўтариладиган муаммо ҳашар учун бир кунлик иш ҳақининг ихтиёрий мажбурий ушлаб қолинишига оид бўлади (ҳам текинга қора ишчи бў
Lolazor'нинг навбатдаги сонида кўп оғриқли тенденциялар — давлат асосий вазифаси бўлган ижтимоий неъматлар яратишдан ўзини четга олаётгани, хон мақомидаги ҳокимларнинг қарорлари, хусусийлаштирилмайди дейилган Humo'нинг хусусийлаштирилиши эълон қилиниши каби юз берган воқеликлар қаторида пойтахтда ҳудудлардан келиб таксичилик қилаётганлар бўйича қатор чекловлар юз бериши мумкинлиги ҳақида ҳам гапл
Биз фильтрланган ахборотлар шароитида ёки пиар таъсирида яхши ҳоким ё ёмон ҳоким деган, деган субъектив ўлчовлар билан ўзимизни ўзимиз овутишда давом этар эканмиз, чекланмаган, тийилмаган, халққа ҳисобдор бўлмаган ҳоким, ҳатто у авлиё бўлса ҳам, барибир Вьетнам аждарҳосига айланаверади. Шу маънода инсон юзли ҳоким дейиладиган Бозоров томонидан Фарғонадаги кўлнинг домқурарларга "совға қилиниши" б
Йўқ, буни ҳокимлар эшитмаган Кўп бора такрорлаб келаётганимиздек, ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ихтиёрига бюджетни мустақил тақсимлаш имконияти берилгани амалда маҳаллий муаммоларни камайтириш учун эмас, ҳокимлар ва уларнинг атрофидагиларнинг тузилмалари учун бюджет маблағларини ўзлаштириш имконини берди холос. Уларнинг мақсади битта: бюджет борми, ўзлаштириш керак. Лойиҳа йўқ бўлса, уни дарров ўйл
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 2023 йил 1 декабрга қадар ташқи реклама ва ахборот конструкциялари хатловдан ўтказилади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимликка ишонилса, ушбу тадбирлар ташқи реклама бозорининг иштирокчилари учун тенг имкониятлар яратиб, мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда соҳага оид муносабатларни рақамлаштириш мақсадида амалга оширилиши керак. Лекин қарор 11-банди ва унинг иловаси
Халқ ҳам яшасин, мутасаддилар... Баъзан юқоридан айтилаётган гап билан қуйи идоралар иши бир-бирига мутлақо тескари. “Пастда”гилар буни ё тушунмайди ёки айланаётган ғилдиракка чўп тиқиб, роҳатланадиганлар бор. Давлат халққа осон бўлсин, деяяпти. Одамларни рози қилиш ташвишида. Айрим ижрочи ташкилоту идоралар эса одамларга йўқ жойдан қийинчилик, муаммо яратиш билан овора. Тошкентнинг Яшнобод туман
Тубга қараб инаётган давлат мактаблари инфратузилмаси ҳақида сўз очилганида ўтган йил ноябрда энг юқори даражада ўтказилган йиғилишда мактабларга тегишли ер участкалари ва биноларни сотиб юборилганлиги ҳолатлари кўтарилганлигини эсламаслик мумкин эмас. Ўша йиғилишда 198та мактаб билан боғлиқ мактаб стадионлари, бинолари ва бошқа ер участкалари сотиб юборилгани аниқлангани қайд этилган эди. Бу ани
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Раҳмоновнинг қарорига кўра, 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Бунинг учун 900 млн.сўм пул ажратилади. Яъни ҳар бир контейнерни ишга туширишга 23 млн.сўмдан бюджет пули сарф этилади. Бу ҳаммаси эмас, йил давомида Тошкент бўйлаб жами 170 контейнер ўрнатишмоқчи. Ҳокимиятнинг ҳатто аҳоли уйларини иситишда, электр билан таъминлашдаги
Мол-мулк ва ер солиғи бўйича тушумларни маҳаллаларнинг ўзида қолдириш бўйича тажриба ўтказиладиган 14та туман номи эълон қилинди. Эътиборлиси, рўйхатга тушган туманлар солиқ ундириш кўрсаткичи паст бўлган дея қайд этилган. Бунда мазкур туманларда қайси солиқларнинг ундирилиши паст экани ойдинлаштирилмаган. Унданам қизиғи, 14та ҳудуддан танлаб олинган 14та туманнинг аксарияти, жуда кўп кўрсаткичла
Ўтаётган ҳафтада Тошкент шаҳар ҳокими 20 та қарор (шундан 6таси яширин), 19та Кенгаш қарори (шундан 4таси яширин) ва битта фармойиш имзолаган. Ҳужжатлар орасида айримлари эътибор қаратишга арзийди. Хусусан, Ўзкимёсаноат АЖга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан 60 гектар ер илмий кластер объектларини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқида ажратиб берилмоқда. Қизиқ тарафи, Ўзкимёсаноат АЖ яқинда Б
Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва рўйхат бўйича тайинланган маҳаллий кенгашлар қарорлари билан боғлиқ яна бир муаммо ҳақида гапирмаса бўлмайди. Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши лозим. e-qaror.uz ва regulation.gov.uz'да жойлаштирилган ҳоким ва маҳаллий кенгашлар лойиҳалари ва
Катта ва осон ўзлаштириладиган пул Шуҳрат Латипов саноат даражасига кўтарилган кўзбўямачилик синоатлари ва унда гулларнинг аҳамиятини Учтепага ташриф мисолида ўрганган. "ишчилар йўл бўйидаги бино фасадини бир кечада тўлиқ янгитдан бўяб бўлган, шунингдек, асфальт устига тупроқ ташлаб, унга гуллар тиқиб чиққан". "Аёл билан мулоқот чоғида қўлида гул кўтарганча уйбоши («домком») келиб қолди. У гуллар