Янги тизимда ҳоким ёрдамчилари бўладими?
Бугунги катта йиғилишда камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланган.
Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади.
Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилади.
Банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги масалаларни ҳал этишга кўмаклашади.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.
Йиғилишда маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларининг лойиҳалар билан ишлаш кўникмалари танқидий баҳоланган.
Уларнинг аксарияти кимга кредит кераклиги, қайси лойиҳани лизинг, факторинг, кафолат, суғурта, айланма маблағ ёки шартнома асосида молиялаштириш мумкинлигини тушунмаслиги қайд этилган.
Банкирлар ва ҳоким ёрдамчилари лойиҳа тайёрлашдан олдин ҳамон “Гарови борми?” деган саволни қўяётгани танқид қилинган.
Тадбиркорларга кредит ажратишда бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётгани, кредитни қайтариш графиклари эса бизнес турига мослаштирилмагани кўрсатиб ўтилган.
Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги бўйича имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилиши белгиланган.
Ҳоким ёрдамчилари энди нима иш қилади?
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/7799@Press_Secretary_Uz
- https://t.me/the_bakiroo/12890@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/11949@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/13092@the_bakiroo