Бу қоидаларни нафақат Ҳиндистон, бошқа визали давлатларгаям жорий қилса бўлади
2026 йил 1 сентябрдан Австралия, АҚШ, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Канада, Корея Республикаси, Шенген келишуви иштирокчилари бўлган давлатлар, Янги Зеландия ва Япониянинг амалдаги кўп марталик бизнес ва туризм тоифасидаги кириш визасига эга бўлган ҳамда ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Ҳиндистон Республикаси фуқаролари учун:
➖ ушбу хорижий визалардан бирининг амал қилиш муддати мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим амалиёти жорий этилади.
Жуда оқилона ёндашув!
Туризм мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлган мамлакатлар, айтайлик, Мексика, Болқон ва Шимолий Африка давлатлари худди шундай қоидаларни учинчи дунё давлатлари фуқаролари учун жуда кенг ишлатади.
Яъни, кам даромадли ёки умумий хавфсизликка савол бўлган мамлакатнинг фуқароси узоқ муддатли Шенген ёки Британия ё Япония визасига эгами, у бўйича лозим даражадаги текширувни (даромади, мол-мулки, мақсадлари) ўша катта мамлакатлар (ёки ҳудудлар) ўз ҳисобидан бизгаям қилиб берган. Бундан биз каби мамлакатлар беминнат фойдаланиш керак.