23K106Telegramda ochish
Қозоғистонликлар Хитойга визасиз боради. Хитойлар эса Қозоғистонга Қўшниларимиз учун қувонайликми ё хавотир олайликми, бирданига бир нарса дейиш қийин. Шахсий фикримча, айни шу борада қўшниларга ҳавас қилмай турганимиз яхши. Демак, Қозоғистонликлар учун Хитойга, Хитойликлар учун Қозоғистонга 30 кунлик визасиз режим жорий қилинмоқда. Шу билан бирга томонларнинг фуқаролари 180 кун ичида кўпи билан 90 кун визасиз юриши мумкин бўлади. Виза талабларидан воз кечиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим май ойида имзоланиши кутилмоқда. Эътиборлиси, Хитой жуда кам мамлакатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилган. Бу борада Хитой айниқса демократик давлатлардан қаттиқ хавотирланади. На АҚШ, на Европа иттифоқи ва на Британия фуқаролари Хитойга визасиз кира оладилар. Лекин масалан, Беларусь фуқаролари учун 90 кунлик визасиз режим бор. Қойилмисиз? Маълумот учун, Хитой фуқаролари учун (хусусан, Гонконг ва Макаоликларга) Ўзбекистонга 10 кунлик визасиз режим амал қилади. Ўзбекистонликлар эса Хитойга бориш учун виза расмийлаштиришлари керак бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin