34K478Telegramda ochish
P2P пул ўтказмалари бўйича барча ахборотлар солиқчилар назоратида бўлади 1 майдан бошлаб тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун "0" сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради. Яъни Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги (Солиқ қўмитаси) P2P пул ўтказмалари бўйича электрон фактуралар воситасида тўла ахборотни ўзида жамлай бошлайди. Бу жараёнда мантиқ бўйича кейинги қадам солиққа тортиш бўлиши керак. Шунинг учун мана бу луқма хабарга нисбатан жигарранг тусдаги нимарсани босаётганларни жуда яхши тушунаман. P2P назорати хронологиясини мана бу, мана бу ва мана бу ҳаволаларда ўқишингиз мумкин. Дарвоқе, яна бир бор эслатиб ўтиш керакки, 1 майдан ишга тушадиган P2P ўтказмалари назорат тизими Адлия вазирлигига тақдим этилган лойиҳада бўлмаган. Эҳтимолки, солиқчилар ўзлари қўшиб олишган. Бизнес ҳам, аҳоли ҳам бундай иррационал қарорларга нисбатан нима қилишни жуда яхши билади. Биринчи марта эмас-ку.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin