34K329Telegramda ochish
Яширинган иқтисодиёт буёғига янада яширинади Ўзбек номенклатурасида илдиз отган сабаб билан эмас, оқибат билан курашиш одатидан ҳозирда бир вертикалда жамланган иқтисодий блок ҳам мосуво эмас. P2P борасида уларда шундай шартли қараш бор. Ўзбекистонда аҳоли ва бизнес картадан картага пул ўтказишдан фойдаланиб солиқдан қочишмоқда, яъни пул ўтказмалари товар ва хизмат учун тўловга айланиб қолган, трансферт эмас. Шу туйнукни назорат қилсак, солиқ тушуми кўпаяди. Уларга бу нотўғри иқтисодий сиёсатнинг, хусусан солиқ юкининг нотекислиги, адолатсизлиги, "дўстларимизга имтиёз, қолган қора халққа солиқ" амалининг натижаси деб тушунтириш бефойда. Уларга шунингдек, Р2Р назорати яширин иқтисодиётни, яъни товар ва хизматни картадан картага ўтказиш орқали сотаетганларни оқартирмаслиги, улар энди осонгина нақдга ўтиб қоя қолишларини айтиш ҳам бефойда. Уларга Р2Р ичида товар ва хизматлар учун тўловлар бўлган тақдирда ҳам унинг эркинлиги транзакцияларни, демакки, иқтисодий ўсишни тезлаштириши, банк тизими ликвидлилиги ва барқарлигини таъминлаши ҳақидаги илмий исботланган тезислар ҳам қизиқ эмас. Улар учун биринчидан, ҳозир солиқ тушумлари пасайиб кетганини нимадир билан тушунтириш керак. Товар ва хизматлар учун тўловларда Р2Рга ўтиб кетилаётганини айтиш ва бунга қарши кураш эълон қилиш жуда қўл келадиган оқлов. Чунки ўзбек чиновниги муаммо бўлмаса, муаммо ўйлаб топиши ва ўша муаммога қарши кураши билан ўзининг фойдали эканини тинимсиз кўрсатиб туриши керак. Яна бир жиҳат шуки, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар, хусусан, Р2Р ахборот базаси уни қўлга киритган ва назорат қиладиган бюрократик аппаратга мислсиз имкониятлар беради. Йўқ, бу маълумотлар ҳаммага қарши эмас, оммавий эмас, адресли ва мақсадли ишлатилади. Хусусан, танқидчиларга, мавжуд рақибларга, потенциал рақибларга, дўстларнинг рақобатчиларига масалан. Ўша гап: орқага қараб олға!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin