29K278Telegramda ochish
Оёқлар қаердан бошлаб ўсади ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Солиқ қўмитаси) мақсадини очиқ айтса нима қилади? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун "0" сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши масаласида муносабат билдирипти. Қизиқ тарафи, вазирлик нотўғри қарорни оқлаш учун асосий чорани фактуралар нархини 1 сўмгача маъмурий йўл билан тушуришда кўрмоқдалар. Операторлар кўрадиган зарар қандай қопланади ва бу зарарлар бошқа тарифлар ошишига олиб келмайдими, деган қарши савол янги ва янги абсурдларни яратади. Келинг, абсурдларни муҳокама этишдан тийиламиз. Ахир бунда асосий масала қолиб кетади. Ҳозир чек билан тасдиқланадиган битимларда жисмоний шахсларга электрон ҳисобварақ-фактуралар нима учун керак, деган ҳақли саволниям қўйиб ўтирмаймиз. Бу савол ҳам мавзудан четлатади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг P2P операциялари учун электрон ҳисобварақ-фактураларга мажбурлаш, солиқ қўмитасининг 3 йилдан бери уриниб келаётган, лекин жамоатчилик ва ҳукуматнинг бошқа мустақил тузилмалари ва Марказий банк қаршилиги туфайли амалга ошмаган орзусига етказади. Соддароқ тилда айтганда, Солиқ қўмитаси, узр, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги P2P пул ўтказмалари бўйича барча ахборотларни қўлга қиритмоқчи ва назорат қилмоқчи. Эсингизда бўлса, бундан 3 йил аввал Банк сири тўғрисидаги қонунга зид равишда Банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартибини амалга киритишмоқчи эди. Ўшанда жисмоний шахсларнинг пластик карталаридаги пул айланмаси ойлик 30 млн сўмдан ошса ёки 10 маротабадан кўпроқ P2P пул ўтказмалари амалга оширилган бўлса, ушбу ҳисобварақалар ҳақидаги маълумот тижорат банклари томонидан ДСҚга узатилиши қоидалари кучга кириши керак эди. Лекин ҳозиргидан фарқли ўлароқ, 3 йил аввал жамоатчилик ўзини эркинроқ ҳис қила оларди. Марказий банкда мустақиллик белгилари бор эди ва энг муҳими, Ҳукуматнинг соғлом миноралари росмана зиёнли таклифларга эътироз билдира оларди. Шу туфайли ўша пайтда ҳатто мулойимгина Сенат ҳам Солиқ қўмитасининг хоҳишларига юмшоққина қилиб йўқ деганди. Бугун вазият бошқача. 21- сонли Фармоннинг 7-банди жамоатчилик муҳокамаси тугул ҳатто манфаатдор вазирликлар ва Марказий банк билан ҳам муҳокама қилинмаган. Улар ҳам худди биз каби бу талаблардан матбуот орқали хабар топишган. Мана шунақа аҳвол хуллас. Демак, 1 майдан бошлаб, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги (Солиқ қўмитаси) P2P пул ўтказмалари бўйича электрон фактуралар воситасида тўла ахборотни ўзида жамлай бошлайди. Оқибатлари билан албатта. Лекин буларнинг ҳаммаси яширин иқтисодиёт билан кураш деган шиор остида кечади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin